Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Чемпионат совриндорлари 2 очкодан йўқотишди

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасида қайд этилган дурангдан сўнг, чемпионатимизда очко йўқотмаган жамоа қолмади.

Ўйиннинг 4-дақиқасида узоқ масофадан узатилган пасдан Темурхўжа Абдухолиқов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва жарима майдончаси кира солиб, дарвоза томон зарба берди. Аммо ҳимоячи тўпга оёқ қўйишга улгургани учун тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. Ушбу вазиятнинг мантиқий давоми сифатида ташаббус тошкентликлар томонида бўлиб турди.

"Насаф" ўйиннинг 13-дақиқасига келиб, ўзининг илк бурчак тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлди ва Илҳом Шомуродов ҳимоячилардан баландроқ сакраб, дарвозага бош билан зарба берди. Темур Жўраев тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

Орадан кўп ўтмасдан жамоалар бир дақиқа ичида ўзаро биттадан хавфли ҳужумлар алмашинишди. Ойбек Қиличевнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпига Абухолиқов етиб кела олмади. Аниқроғи шижоат билан интилмади. Артур Геворкяннинг жарима майдончасига етказиб берган тўпи учун курашда Бошкович ҳимоячидан устун келди ва тўп бўш турган Шоҳруҳ Гадоевга келиб тушди. 22-рақамдаги ёш футболчи, биринчидан, дарвозага аниқ зарба бермади. Иккинчидан, тўп Бошковичнинг оёғига тегиб, майдонни тарк этди. 

21-дақиқада Боян Малишич ўз дарвозасини ишғол қилиб қўяй деди. Шерзод Каримов ўткир бурчак остида тўпни кучли зарба билан йўллади. Сербиялик ҳимоячи эса тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга уринди. Тўп эса дарвоза тўсинига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Ўйиннинг иккинчи ярмида ўйин суръати анча пасайди ва танаффусгача бошқа хавфли вазиятлар юз бермади.

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида Артур Геворкян жарима майдончаси ичида дарвоза томон кучли зарба йўллади. Жўраев тўғри позиция танлагани учун уни қийинчиликсиз эгаллаб олди. Бу сафар мезбонлар ғалабани кўпроқ истаган ҳолда, ҳужумга эътибор қаратган бўлсалар-да, қаршиликлар фақат ҳимоя билан чекланиб қолишмади. Шундай бўлса-да, пахтакорчиларнинг уюштирган ҳужумларида мазмун кўпроқ кўринди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Рўзиқул Бердиев шогирдлари жарима майдончасига ичигача кира бошлашди. Захирадан майдонга тушган Переплёткинс ўйинни кучайтирди.

Албатта, Журжевич шогирдларини асло дуранг натижа қониқтирмасди. Улар ўйиннинг охирида босимни кучайтиришди. Станислав Андреев ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда 22 метрлардан зарба йўллади, аммо тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Ҳисоб - 0:0.

ОЛИЙ ЛИГА-2012. 4-ТУР. 18:00
"ПАХТАКОР" - "НАСАФ" - 0:0.
12 апрель. "Жар" стадиони.
"Пахтакор": 30. Темур Жўраев, 2. Егорь Кримец, 7. Кахи Махарадзе, 9. Темурхўжа Абдухолиқов, 11. Иракли Климиашвили (Владимир Козак, 30), 14. Шерзод Каримов (Илҳом Суюнов 59), 24. Даврон Ҳошимов, 26. Дилшод Шарофетдинов (Фарҳод Тожиев 68), 28. Станислав Андреев (С), 32. Алексей Николаев, 34. Ойбек Қиличев
"Насаф": 30. Ғайрат Ҳасанов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев, 7. Жаҳонгир Жиямуродов, 9. Илҳом Шомуродов (Андрей Переплёткинс, 73), 17. Артур Геворкян (Илҳом Юнусов, 80), 18. Фозил Мусаев, 19. Иван Бошкович, 20. Эркин Бойдуллаев, 22. Шоҳрух Гадоев (Шерзод Аъзамов 90+2), 34. Боян Малишич.
Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Рустам Толибжонов
Назоратчи: Ғайрат Каримов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:55, 12.04.2012.
Ўқилди: 6576 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.