Испания Ла Лигаси 33-туридан олган сўнгги учта учрашувнинг иккитасида мезбонлар жуда муҳим шу билан бирга чиройли ғалабаларга эришдилар. Яна бир учрашувда эса мезбон жамоа ҳудди шундай тарзда мағлуб бўлди.
Кутилмаганда хавфли зонага ўрнашиб қолган "Виллареал" ўз майдонида ЧЛга йўлланма бериувчи ўринлар учун курашаётган "Малага"ни қабул қилди ва ўйиннинг сўнгги сонияларидагина ғалабани илиб кетди.
Ўйин бошларидан устунликка эришган "Малага" биринчи бўлиб ҳисобни очди. Эътиборлиси ушбу голга айнан "Виллареал"да ўсиб камол топган, мавсум бошида улар сафидан "Малага"га елиб қўшилган Санти Касорла муаллифлик қилди. Унинг 17 метрлардан йўллаган кучли зарбасини собиқ жамоас дарвозабони қайтаришга ожизлик қилди. Касорла эса ўзини ҳақиқий проефссионалларга ҳос тутди ва голни нишонлаб ўтирмади.
Иккинчи бўлимда эса устунлик тўлалигича "Виллареал" қўлига ўтди. Улар ушбу учрашувда ҳам очко йўқотсалар сегундага тушиб кетиш хавфи остида қолишлари аниқ эди. Ўйин тугаши арафасида Маркос Сенна пеналтьтидан ҳисобни тенглаштиришга эришди. Учрашувнинг ҳакам қўшиб берган 4-дақиқаси тугай деб турган бир пайтда Эрнан Перес "Малага" дарвозасига ғалаба тўпини киритди ва учрашув қахрамонига айланди. "Виллареал" жуда муҳим 3 очкони қўлга киритди ва хавфли зонадан бироз узоқлаша олди.
Вильярреал – Малага 2:1
Голлар: Сенна, 83 (пенальти), Эрнан Перес, 94 – Касорла, 65
Вильярреал: Диего Лопес, Сапата, Гонсало (Марчена, 76), Мусаккио, Катала, Маркос Сенна, Бруно, Мартинуччио (Нилмар, 70), Борха Валеро, Камуньяс (Эрнан Перес, 65), Марко Рубен
Малага: Камени, Серхио Санчес, Велигтон, Матейсен, Монреаль, Начо Камачо, Дуда (Себастьян Фернандес, 65), Касорла, Иско (Рубен, 82), Элисеу, Рондон (Ван Нистельроой, 70)
Огоҳлантиришлар: Нистельроой, Элисеу, Дуда, Начо Камачо
Четлатиш: Камени, 81
"Севилья" ҳам ўзининг янги бош мураббийи қўли остида сўнгги тўрт учрашувнинг утчасида ғалаба эришиб, аста секин ўзини тиклаб олмаоқда. Андалусияликлар бу турда, Премьеро билан деярли ҳайрлашишга улгурган "Сарагоса"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Альваро Негредонинг Дубли ҳамда Фредерико Фасониннг битта голи "Севилья"га йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.
Севилья – Сарагоса 3:0
Голлар: Фацио, 11, Негредо, 28, 43
Севилья: Палоп, Коке, Фацио, Эскюде, Фернандо Наварро, Медель, Трховски (Кампаньа, 73), Хесус Навас, Ману Дель Мораль, Луна, Негредо
Сарагоса: Роберто, Лансаро, Матеос, Паредес, Пабло Альварес, Пинтер (Эду Ориоль, 46), Апоньо (Сукулини, 34), Луис Гарсия, Рубен Микаэль, Лафита, Элдер Поштига
Огоҳлантиришлар: Хесус Навас – Пинтер, Паредес
Премьеро билан ҳайрлашиб Сегундага равона бўлишга яна бир асосий номзод бўлган "Расинг" эса ўз майдонида "Мальорка"га ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади.
"Расинг"нинг ўта мазмунсиз ва тартибсиз ўйини жамоа мухлисларига ҳам ҳуш келмади ва улар стадионни учрашувнинг 60-дақиқаларидаёқ бирин-кетин тарк эта бошлашди. Бу пайтга келиб ҳисоб аллақаон 0:3 кўринишига келишга улгурганди. Энди "Расинг"га премьерода жон сақлаб қолиши учун ҳеч нарса ёрдам бера олмаса керак.
Расинг – Мальорка 0:3
Голлар: Нсуе, 1, Гонсало Кастро, 47, Альфаро, 53
Расинг: Сотрес, Арана, Торрехон, Бернардо, Осмар (Мунитис, 53), Гульон (Колса, 46), Риверо, Бедиа (Бабакар, 65), Луке, Кристиан, Стуани
Мальорка: Ават, Сендрос, Нуньеш (Марти Креспи, 53), Рамис, Касерес, Тиссоне (Техера, 66), Пина (Бихас, 73), Нсуе, Альфаро, Кастро, Виктор
Огоҳлантиришлар: Осмар, Гульон, Луке – Кастро