Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Жаримадан тортиб, турнирлардан четлатишгача. Польшани нималар кутмоқда?

Баҳо:
+ | -

Польша ЖЧ-2022 саралашида Россияга қарши ўйиндан бош тортгани учун жаримага тортилиши ёки турнирдан четлаштирилиши мумкин.

Шанба куни Польша футбол иттифоқи (ПФУ) президенти Сезари Кулеса “Польша терма жамоаси Россия жамоасига қарши плей-офф ўйинини ўтказишдан бош тортмоқда”, деб айтди. Худди шу позицияни поляклар сардори, “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски эгаллади.

Полша томони вакилларининг баёнотлари билан боғлиқ ҳолда, биз ФИФА регламентининг мусобақалар бошланганидан кейин иштирок этишдан бош тортган тақдирда мумкин бўлган санкцияларга оид қоидаларини тақдим этамиз.

2022 йилги Жаҳон чемпионати саралаши регламентига кўра, "саралаш ўйинлари бошланганидан кейин иштирок этишдан бош тортган ҳар қандай футбол ассоциацияси камида 40 000 евро миқдорида жаримага тортилади".

Рад этиш қарори қабул қилинган ҳолатларга қараб, ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси жаримадан ташқари “бошқа жазо чораларини қўллаш, жумладан, ассоциацияни кейинги ФИФА турнирларида иштирок этишдан четлаштириш” ҳуқуқига ҳам эга.

Ўйналмаган ёки ўтказиб юборилган ҳар қандай ўйин, ФИФА томонидан эътироф этилган форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно, “ФИФА Тартиб-интизом кодексига мувофиқ ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси томонидан тегишли ассоциацияларга нисбатан санкция қўлланилишига олиб келиши мумкин”. Агар ФИФА форс-мажор факторини тан олса, унда бундай ҳолларда тартиб-интизом қўмитаси ўйинни қайта ўтказишни талаб қилиши мумкин.

Ўйиннинг бекор қилиниши ёки тўхтатилиши учун масъул бўлган ассоциация бундай қарор билан боғлиқ бўлган "ФИФА, ўйинни ташкил қилувчи ассоциациядан харажатларни қоплашни талаб қилиши" мумкин.

ЖЧ-2022 саралашининг плей-офф босқичидан ўрин олган Россия - Польша ўйини қура натижасига кўра 24 март куни Москвада бўлиб ўтиши керак.

Киритилди: 17:43, 26.02.2022.
Ўқилди: 1561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6208]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2983]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2961]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2559]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2015]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1911]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1878]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1731]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1511]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1510]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик