Англиянинг «Кристал Пэлас» бош мураббийи Патрик Виейра АПЛнинг 27-тури доирасидаги «Бёрнли»га қарши учрашуви (1:1) ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Қийин ўйин бўлди. Қанчалик қийин бўлишини билардик. Гол ўтказиб юбордик, зич ўйнаш кераклигини олдиндан билардик. Концентрацияни йўқотдик ва ғалабани қўлдан чиқарди. Қайд этилган натижадан бироз ғазабландим. Иккинчи бўлимда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик», - франциялик мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.