«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Сериянинг 27-турида "Эмполи" (3:2) жамоасига қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Душан - муҳим футболчи. У теҳник тарафдан ёрқин ўйин намойиш этади. Таркибимизда бундай футболчилар йўқ эди.
Жамоамизда олдин еттинчи рақам остида тўп сурган футболчи билан Душанни солиштириб бўлмайди, чунки Роналду ажойиб мартабага эга эди. Влахович ўз саёҳатининг бошида турибди ва у ажойиб мартаба қуриш учун ҳамма нарсага эга. Энг юқори даражада қолиш учун психология нуқтаи назаридан ҳайратланарли даражада кучли шахс бўлиш керак.
Биз бугун техник жиҳатдан энг яхши ўйин ўтказмадик ва ҳеч қачон таслим бўлмайдиган жамоага қарши муаммога дуч келишимизни билардик. Биз ўзимизни қурбон қилдик ва энди бизда жароҳат олиб сафдан чиққан футболчилар кўп. "Эмполи"ни меҳмонда мағлуб этиш ҳар доим қийин. Биз тўпни яхшироқ назорат қилишимиз керак, лекин мен яхши тайёргарликни кўрдим.
Скудеттони қўлга киритиш учун камида 84-85 очко жамғариш керак. Бизнинг вазифамиз - кучли тўртликка кириш, бунинг учун биз изчил ишлашимиз, қадамма-қадам олға боришимиз керак», - деди Аллегри DAZN телеканалида.