Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Муориньо мураббийлик фаолиятини камида 65 ёшига қадар давом эттирмоқчи экани борасида гапириб ўтди.
"Тахминан яна йигирма йилдан кейин мураббийлик фаолиятимга якун ясайман. Мен ўша пайтда 65-70 ёшларда бўламан. Умид қиламанки, ўша пайтда карьерамдан фақатгина фахраланаман".
"Футбол мен нафақага чиққунимга қадар ҳаётимнинг бир бўлаги бўлаги бўлиб қолади. Мен ўйиндан чиқадиган одамлардан бир бўлишни хоҳламайман. Мен шунчаки хотиржам яшашим мумкин эмас. Ҳар куни мен ўзимга-ўзим "Бугунги учурашув фаолиятимдаги энг сўнгги учрашувим", дея гапириб тушаман. Мен футбол оиласининг вакилларидан бириман", дея таъкидлаб ўтди 49 ёшли мутхассис.
Эслатиб ўтамиз, Моуриньо бошчилигида клуб "Барселона"нинг уч йиллик гегемониясига чек қўйиш арафасида турибди. Испания Ла-Лигасида қолган олти тур олдидан жамоа "Барселона"дан тўрт очко олдинда бормоқда.