Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Мустафо Байрамов: "Стандартлар эвазига ғалаба қозондик"

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор"-"Бунёдкор" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида наманганлик футболчилар устози Мустафо байромов жамоасининг амалдаги чемпион устидан қозонилган муҳим ғалабасини қуйидагича изоҳлади:

— Аввало "Навбаҳор мухлисларини ғалаба билан табриклайман, бу кунни улар узоқ кутишган эди. Бугунги ўйин жудаям қийин тарзда кечди. Бу ўйинга фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушган эдик. Олдимизда бошқа йўл ҳам йўқ эди, ҳамма юзага келган вазиятни кўриб билиб турганди "Локомотив"дан қабул қилиб олган мағлубиятимиздан сўнг, аввалги ўйинларимизни таҳлил қилиб чиқдик ва ўйинчиларга тегишли кўрсатмаларни бердик.

Яна шу нарсани таъкидлаб ўтишни хоҳлардимки, янги келган мураббий Александр Евгеньевич ўйинчилар билан суҳбатлашиб чиқди ва жамоанинг руҳини кўтаришга харакат қилди.

— Бугунги рақиб тўғрисида нима дея оласиз?

— Рақибимиз "Бунёдкор" эканлигини ўзиёқ кўп нарсани англатиб турибди, барча позицияларда савияли ўйинчилар жамланган, бугунги ўйинда бизга омад кулиб боқди, иштиёқ ҳам ниҳоятда баланд эди.

— Бугунги ўйинда қисқа тўп узатишлар кўп амалга оширилди, бу хақда фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз ?

— Хақиқатдан тўғри таъкидлаб ўтдингиз бугунги ўйинда кўпроқ қисқа тўп узатишлар орқали ўйнаш тўғрисида кўрсатмалар берилганди. Узоққа йўналтирилган тўп узатишларда ўйинимиз қовушмаяётганди. Бугун эса барчаси бизга қўл келди. Бундан ташқари стандарт вазиятлар устида ҳам тер тўкиб меҳнат қилгандик, кўриб турганингиздек стандарт вазиятлар эвазига натижага эришдик. Умуман олганда бугунги ўйин учун йигитларга катта раҳмат айтмоқчиман ва яна бир борр барчани ғалаба билан муборакбод этаман.

— Жаъфар Ирисметовни бугун майдонда кўрмадик Унинг жароҳати борми?

— Ҳа, Жаъфарда жароҳат бор ва у бугунги ўйинга тайёр эмасди.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 20:20, 13.04.2012.
Ўқилди: 8239 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [9728]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4496]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [2620]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2580]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2529]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1949]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [1833]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1570]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1403]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1228]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик