Кириш Регистрация
30/11 00:45 Кальяри 1-0 Верона
30/11 01:00 Брайтон 1-1 Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка 2-1 Валенсия
30/11 15:00 Навбаҳор - Андижон
30/11 15:00 ОКМК - Қизилқум
30/11 15:00 Локомотив - Нефтчи
30/11 15:00 Бунёдкор - Пахтакор
30/11 15:00 Сурхон - Олимпик
30/11 15:00 Динамо - Сўғдиёна
30/11 15:00 Насаф - Металлург
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта
01/12 00:45 Болонья - Венеция
01/12 01:00 Вальядолид - Атлетико

Владимир Фомичёв: «Ғалабадан хурсандман, лекин ўйиндан эмас»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Олий Лигасидан ўрин олган «Машъал» - «Олмалиқ» жамоалари учрашувидан сўнг муборакликлар бош мураббийи Владимир Фомичёвдан клуб расмий сайтига интервью берди. Фомичёв жамоаси ғалаба қозонганига қарамай ўйиндан қониқиш ҳосил қилмаганини таъкидлаб ўтди.

«Гарчи ғалаба қозонган бўлсак-да, ўйин биз учун жуда қийин кечди. Тўғриси, учрашувдан олдин менда «Олмалиқ»ни юта оламизми деган ҳадик ҳам йўқ эмасди. Чунки бу жамоа кўпчилик учун «чақилмас ёнғоқ» ҳисобланишини яхши биламан. Бугун шогирдларим кўрсатган ўйиндан умуман қониқмадим. Чемпионат яқинда бошланган бўлишига қарамай, футболчилар худди мавсум охирида толиқиб қолгандек ҳаракат қилишди. Хатолар ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам етарлича кузатилди. Мен айниқса Аббос Шодмоновдан хафа бўлдим. У жароҳати бўлишига қарамай, менга билдирмай ўзини соғ қилиб кўрсатди ва уни майдонга туширдим. Аммо 13-дақиқадаёқ унда жароҳат борлиги сезилиб қолди. Бугун шунингдек, Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмади. Игорь Петкович, Самандар Шодмонов каби олдинги чизиқда тўп сурган ўйинчиларга эса эътирозим йўқ. Ўйлайманки, айнан шу икки футболчининг саъй-ҳаракатлари туфайли ғалаба қозондик.

- Шогирдларингиз яхши ўйин кўрсатмаган бўлса, унда ғалаба ниманинг ҳисобига қўлга киритилди?
- Биласизми, футболда ғалаба қозониш учун ҳар доим ҳам чиройли ўйин кўрсатиш шарт эмас. Баъзан қандайдир эпизодлардан фойдаланиб кетсанг ҳам ютишинг мумкин. Бугунги ўйинда ҳам шундай бўлди деб айта оламан. «Олмалиқ» бизни мағлубиятга учратишга астойдил ҳаракат қилди, ҳатто баъзи вазиятларда улар яхшироқ кўринишди.

- Аббос Шодмонов билан Шуҳрат Муҳаммадиев мажбуран алмаштирилди, тўғрими?
- Тўғри, чунки Аббосда жароҳат бўла туриб майдонга тушди. Буни мендан яширгани учун ҳам футболчи, ҳам шифокор жавоб бериши шарт. Шуҳрат Муҳаммадиев эса кўнгилдагидек тўп сура олмади. Бунинг устига у ҳам кичик жароҳат олди.

- Рақибдан қандай ўйин кутгандингиз?
- Айтганимдек, «Олмалиқ» - яхши жамоа. Улар асосан қарши ҳужумларда ҳаракат қилишни маъқул кўришади. Бу жамоа қисқа масофага тўп узатиш, шунингдек қанотлардан ҳужум уюштириш орқали рақиб жарима майдончасига кириб боришни хуш кўради. Ҳаводаги тўплар ҳам кўпроқ Зафар Холмуродогв узатилади, чунки унинг бош билан яхши ўйнай олишини барча яхши билади.

- «Машъал»нинг ёш ярим ҳимоячиси Элдор Эргашевнинг ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?
- Эргашев яна бир ёш ўйинчимиз Жаҳонгир Абдумўминов билан кечган рақобатда ютиб чиқди. Шу боис ҳозирча уни майдонга тушириб келяпман. Тўғри, Эргашев тажрибасиз, бироқ астойдил ҳаракат қилаётгани кўриниб турибди. Элдор биринчи таймда анча бўш ўйин кўрсатди, танаффусдан кейин эса яхшироқ таассурот қолдирди. Лекин барибир ўйин охирларида толиқиб қолди.

- Жаҳонгир Абдумўминовни нима безовта қиляпти?
- Менимча, унда руҳият билан боғлиқ муаммолар бор. Ўзи билан алоҳида гаплашганимда ҳаммаси жойида деди. Лекин унда қандайдир муаммолар борга ўхшайди.

- Дарвоқе, бугун рақиб таркибида Зафар Холмуродов, Сирож Ҳамроев, Дарко Станоевич сингари собиқ «машъалчилар» ҳаракат қилишди.
- Ўйлайманки, «Олмалиқ» сафида айнан шу ўйинчилар энг яхшилардан бири бўлишди. Холмуродов ҳаводан келган тўпларнинг аксариятида ютиб чиқди. Дарко билан Сирож эса марказий ҳимояда ёмон кўринишмади. Мен Холмуродовнинг бизга гол уриб қўйишиганидан қўрққандим, чунки унда исталган пайтда гол уриш тажрибаси етарли. Лекин бугун унга, шунингдек Ҳамроев билан Станоевичга ҳам тўп киритиш насиб қилмади. Шу боис ҳам ютдик деб ўйлайман.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 09:42, 14.04.2012.
Ўқилди: 6319 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.