«Лейпциг» бош мураббийи Доменико Тедеско Бундеслиганинг 24-турида «Бохум» (1:0) жамоаси устидан қозонилган ғалаба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз уч очкодан жуда мамнунмиз. Рақиб ўз майдонида жуда кўп меҳнат қилишни талаб қилади. Биз яхши ҳимояландик, кўп яккакурашларда ғалаба қозондик, рақиб дарвозасига зарбалар бердик. Натижа биз учун қониқарли бўлди. Аммо иккинчи бўлимда "Бохум" голга яқин келганди", - деди Тедеско Kicker.de билан суҳбатда.