Кириш Регистрация
30/11 00:45 Кальяри 1-0 Верона
30/11 01:00 Брайтон 1-1 Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка 2-1 Валенсия
30/11 15:00 Навбаҳор - Андижон
30/11 15:00 ОКМК - Қизилқум
30/11 15:00 Локомотив - Нефтчи
30/11 15:00 Бунёдкор - Пахтакор
30/11 15:00 Сурхон - Олимпик
30/11 15:00 Динамо - Сўғдиёна
30/11 15:00 Насаф - Металлург
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта
01/12 00:45 Болонья - Венеция
01/12 01:00 Вальядолид - Атлетико

Игорь Шквирин: «Камида дурангга лойиқ эдик»

Баҳо:
+ | -
Foto: fcmashal.uz

"Машъал" ва "Олмалиқ" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин олмалиқликлар бош мураббийи Игорь Шквириннинг "Машъал" расмий сайтига интервью берди. Шквирин жамоасининг мағлубиятига ҳимоядвги хатолар сабаб бўлганини таъкидлаб ўтди.

«Ўйин ҳақида нмиа дейшим мумкин? Нима қилиб бўлса-да, бугун ютқазмаслигимиз лозим эди. Чунки ўзимизнинг ва рақибнинг кучидан келиб чиққан ҳолда бугунги учрашув дуранг билан якун топганида ўйлайманки, адолатли бўларди. Лекин нима ҳам дердим, бу – фтубол. Тенгма-тенг ўйин кўрсатган бўлсак-да, ютқазиб қўйдик. Шу ўринда «Машъал»ни ва Владимир  Фомичевни бугунги ғалаба билан табриклайман».

— Ҳимояда йўл қўйилган хатолар мағлубиятга сабаб бўлди деб ўйлайсизми?
— Шундай деса ҳам бўлади. Ўзингиз кўрдингиз, ҳужумда ҳар ҳолда бўш ўйин кўрсатмадик. Лекин ҳимоядаги хатолар мағлубият учун бош сабаб бўлди. Бугун Сирож Ҳамроев ҳимоя марказида яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилди, бироқ унда тажриба камлиги барибир панд берди.

— «Олмалиқ» баъзан яхши, баъзан бўш кўринди...
— Ёшларда тажриба юқори эмаслиги кўриниб турибди. Айниқса биринчи бўлимда бу ҳолат ўз бўйини кўрсатди. Ҳарқалай танаффусдан кейин ўзимизга келиб олдик деб ўйлайман. Менимча, турдан турга ўйинимиз кучайиб боради.

— Жорий мавсумда «Олмалиқ» олдига қандай вазифа қўйилган?
— Кучли тўртликдан жой олиш. Биласиз, ҳозир кўплаб жамоалар кучли тўртликка киришни мақсад қилишяпти.

— Бугунги ўйиндаги ҳакамлик тўғрисида нима дея оласиз?
— Ҳакамлар ўйинни яхши савияда бошқаришди, шундай экан уларга эътирозим йўқ.

— Жамоангиз дарвозасига белгиланган пенальти хусусида…
— Бир нарса дейишим қийин. Чунки жарима майдончаси ичида қоида бузилган пайтда мен скамейкада ўтиргандим. Ўша вазиятда қанот ҳаками билан тўртинчи ҳакам мени тўсиб туришганди. Шу боис нима рўй берганини кўрмай қолдим.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 11:14, 14.04.2012.
Ўқилди: 6400 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.