Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Гранд жамоалар xавотирда. “Барселона” қайтмоқда

Баҳо:
+1 | -

 

 Хави “Барселона”га мураббий бўлгач, жамоанинг ўйинида сифат кўзга ташлана бошлади. Аввалига каталонияликлар бироз қийинчиликларга дуч келишди. Аммо хозир жуда ҳам чиройли ва ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Шунчаки охирги ўйинлар ҳаммада шундай таасурот қолдирмоқда. Ростан эски “Барселона” қайтяптими? Бу ҳақда қуйида фикр юритамиз.

   Ўйиндаги ранг-баранглик

Хави клубга мураббий бўлганида ҳамма Пепнинг шогирди унинг ўйин услуби давомчиси келди дейишди. Бир томондан тўғри Хави тики-така асосида ўйин қурмоқда. Лекин унда бошқа услубларнинг ҳам қоришмасини кўрмоқдамиз. Биринчидан, Адама Траоре. У умуман “Барселона” ўйин услубига тўғри тушмайди. Луис Энрике ҳам Адамани Испания термасида ўйнатиб кўрди ва уни “одам қилолмади”. Хави эса тики-такага Адамани шу даражада аралаштира олдики, натижада жамоа ҳужумида ранг-баранглик яратилди. Эски “Барселона” одатда бош билан жуда кам гол урарди. Хавида эса Льюк де Йонг бор ва шу сабабли ҳам у майдондалигида жамоа 2 қаватга кўп тўп узатиб беряпти. Яхшигина қоришма. Бундан ташқари “Барселона”да яхшигина қарши ҳужумлар учун футболчилар етарли. Шунчаки Хави бир мукаммал услубни янгилаб янада мукаммалаштиришга қўл ургандек гўё.

 Ярим ҳимоя ўйин пойдевори

 Ҳар қандай ўйин услубини қурувчилар ярим ҳимоячилар ҳисобланади. Хави келишидан олдин ҳам “Барселона” шу марказий футболчиларга таяниб ўйнарди. Аммо олдинги мураббийлар қандайдир ярим ҳимоячилардан нотўғри фойдаланишган. Хави келгач, жамоада бир футболчи биз классик “Барселона”ни эслатиб юборди. Бу албатта – Педри. Уни авваллари Хавиньеста деб аташган экан. Дарҳақиқат ёш испанияликнинг ўйинида икки афсонавий футболчининг жамланмасини кўриш мумкин. Лекин ҳали уни яна ҳам тарбиялаш керак.

 Гавида баъзи вазиятда тажриба етишмаётгани кўзга ташланмоқда. Лекин унинг ўйини ҳам “Барселона”нинг ажралмас бўлаги бўла олади. Ундаги ноодатий ҳаракатлар ва ҳарактердаги харизма жамоага жуда муҳим. Ҳар холда жамоа мутасаддилари ундан кўп нарса кўтишга ҳақли.

Бускетс ва де Йонгнинг ўйин сифатига тўхтатилиб ўтиришга ҳожат йўқ.

 Асосий камчиликлардан бири бартараф этилди.

“Барселона”нинг ўйинида пасайиш Суарес кетган йилларда бошланди. Жамоада Луисдан кейин ҳақиқий голеадор тўққизлик ҳужумчи етишмади. Жамоа бир нечта футболчи ҳарид қилди. Лекин ха деганда натижа бермади. Аубамеянг жамоага келгач, бу камчилик деярли бартараф этилди. Мухлислар Депай, Дембеле ёки Феррандан гол кутишарди. Аммо уларнинг асосий позицияси ва ўйин услуби “гол овловчи” эмас. Пьер жамоага келгач ўйини очилиб кетди. Унинг голни сезиш қобиляти “Барселона”га жуда ҳам катта ёрдм бермоқда.

Тузатилмаётган муаммо

 “Барселона”нинг асосий муаммоси бу ҳимоя чизиғи. Жамоанинг қанот ҳимоясига одам ҳавас қила олмайди. Қария Алвеш жамоа футболчиларига мотивация бера олиши, ўзининг ажойиб паслари билан  жамоани олдинга бошлаши ва техникаси билан бир нечта футболчини ортда қолдириши мумкин. Аммо унинг ёши барбир ўз сўзини айтмоқда. Бразилиялик тўлиқ 90 дақиқа фаол ўйнай олмайди ва ҳимояланишда тезлиги анча пастлагани сабаб футболчиларни қўриқлашга улгурмаяпти. Дестда эса доимий муаммо бу беқарор ўйин. Унинг баъзи ўйинларни кўрган одам ундаги ёрқин келажак ҳақда гапирса баъзи ўйинларини кўриб фикридан қайтади. Альбанинг ҳам ёши ўтиб бормоқда.

 Марказий ҳимояда ҳам муаммолар етарлича. Араухо ва Пике яхши футболчи эканлиги шубҳасиз. Аммо улар ўйин давомида ҳаддан ташқари кўп олдинга ўтишади ва қарши ҳужумларни ўтказиб юборишади.

 “Барселона” сўзсиз яхши ўйин кўрсатмоқда. Аммо ўша муаммоларни тузатмаса гранд жамоаларга қарши баҳсда қийналиб қолади. Ҳудди эски “Ливерпуль” ва “Боруссия Д” каби.  

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:06, 28.02.2022.
Ўқилди: 7962 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.