Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Биринчи лига учун 16 та клуб рўйхатдан ўтказилди

Баҳо:
+ | -

2022 йилги мавсум Биринчи лига мусобақасида 16 жамоа иштирок этади. Ўйинлар уй-сафар тизимида ўтади ва мавсум жами 30 турни ўз ичига олади.

“2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 10.7-бандидан келиб чиқиб, Суперлиганинг тўрт клуби ўз фарм жамоасини Биринчи лига учун рўйхатдан ўтказди: “Бунёдкор-Фарм”, “Навбаҳор-Фарм”, “Насаф-Фарм”, “Қизилқум-Фарм”.

Шунингдек, ўтган мавсумда ҳам биринчиликда иштирок этган “Пахтакор-79”, “Нефтгазмонтаж”, “Локомотив-БФК” жамоалари мониторингдан ўтди ҳамда лигадаги ўрнини сақлаб қолди. “Чиғатой” Республика футбол маҳоратини ошириш олий мактаби жамоаси сифатида, “Лочин” эса Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жамоаси сифатида Биринчи лигадаги иштирокини давом эттиради.

Регламентга кўра, ҳудудий ассоциациялар томонидан ўтказилган Иккинчи лига мусобақаси ғолиблари иштирокидаги Биринчи лигага ўтиш мусобақаси совриндорларида ҳам лигада қатнашиш имконияти мавжуд эди. Мазкур имкониятдан “Қумқўрғон-1977” ҳамда “Дўстлик Олтиариқ” жамоалари унумли фойдаланди. “Денов” эса талаб этилган ҳужжатларни ўз вақтида тақдим эта олмагани сабабли мусобақада иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўлди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси хусусий сектор томонидан молиялаштирилаётган, аниқ молиявий манбаларга эга бўлган жамоаларга имконият тақдим этиб келаётганидан хабарингиз бор. “Турон”, “Андижон”, “Янгиер”, “Арал Самали”, “Ғиждувон” кабилар шулар жумласидандир. Эндиликда мана шундай йўлни кўзлаб яна бир қатор жамоаларга Биринчи лигада бир йиллик синов тариқасида иштирок этиш имконияти тақдим этилди. Аслида ЎзПФЛ кўплаб мана шундай мурожаатларни қабул қилиб олди. Таклифлар орасидан фақатгина ўз ҳудуди ғолиблигини қўлга киритган, шунингдек, ҳудудий ассоциация ёки футбол академиялари қошида ташкил этилаётган жамоаларгина саралаб олинди. Кейинчалик, уларнинг фаолияти атрофлича ўрганиб чиқилди.

Бунинг натижасида “Арал”, “Андижон ИИ”, “Дўстлик Тошкент”, “Юниред”, “Шаҳрихончи” жамоаларига шартли равишда Биринчи лигада тўп суриш имконияти берилди.

Маълумот учун, Про лига иштирокчиси ҳисобланган “Арал Самали” 2022-йилдан бошлаб тўлиқ хусусий сектор томонидан молиялаштириладиган бўлди. Шундан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ҳудуд футбол ассоциацияси қошида янги “Арал” жамоасини ташкил этди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Қорақалпоғистонда футболни янада ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида мазкур жамоага Биринчи лига йўлланмасини тақдим этди.

“Андижон ИИ” эса вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси қошида бўлиб, жамоа асосини мазкур академия тарбияланувчилари ҳамда битирувчилари ташкил қилади. Яқин келажакда ЎзПФЛ қолган ҳудудлардаги шундай академиялар жамоаларини ҳам Биринчи лигага жалб этиш устида иш олиб боради.

“Дўстлик Тошкент”, “Юниред”, “Шаҳрихончи” жамоалари ўз ҳудудларининг Иккинчи лига мусобақаси ғолиблари саналади ва улар тўлиқ хусусий тадбиркорлар томонидан молиялаштирилади. ЎзПФЛ ишчи-гуруҳи ҳар уч жамоа фаолиятини ўрганиб чиқди. Дастлабки икки жамоа қошида аллақачон болалар-ўсмирлар футбол мактаблари ташкил топган бўлиб, тадбиркорлар уларнинг миллионлар ўйини билан шуғулланишлари учун барча шароитларни яратиб берган. Айни вақтда улар жамоа фаолиятини кенгайтириш устида ишлаяпти. ЎзПФЛ бу каби жамоаларга барча масалада ёрдам кўрсатишга тайёр. “Шаҳрихончи” жамоаси раҳбарияти эса туман марказидаги кўҳна стадионни яна катта футболга қайтариш устида иш олиб боряпти. Ҳомийларнинг маблағлар айланмаси “Шаҳрихончи” жамоасига минимал шароитлар ташкил этиш имкониятини бериши мумкин.


ЎзПФЛ ўрганишлар жараёнида қатор жамоаларга рад жавобини беришга мажбур бўлганини қайд этиш керак. Албатта, Биринчи лига мусобақасида иштирок этиш истагида бўлган жамоалар кўпчиликни ташкил қилади. Айниқса, улар орасида туман ҳокимликлари қарамоғида бўлган жамоалар талайгина. Аммо ўтган уч йиллик кўрсатиб бердики, молиялаштиришнинг бу кўриниши ўзини оқлаётгани йўқ. Бу ҳолат аввалроқ “Яшнобод”, “Зирабулоқ”, “Жомбой” ва бошқа шунга ўхшаш жамоалар мисолида ҳам кўринди ва жамоалар ЎзПФЛ аъзолари қаторидан чиқарилди ҳамда уларга Иккинчи лига мусобақасида иштирок этиш тавсия этилди. Биз бугунги кунда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Биринчи лигага ўз ҳудуди ғолиби сифатида йўл олиш каби принципларни тўла қўллаб-қувватлаймиз.

Демак, 16 та жамоа билан танишинг:

Андижон ИИ (Андижон)
Шаҳрихончи (Андижон)
Навбаҳор-фарм (Наманган)
Пахтакор-79 (Наманган)
Дўстлик Олтиариқ (Фарғона)
Лочин (Тошкент вилояти)
Бунёдкор-фарм (Тошкент)
Локомотив-БФК (Тошкент)
Нефтгазмонтаж (Тошкент)
Чиғатой (Тошкент)
Дўстлик Тошкент (Тошкент)
Юниред (Самарқанд)
Қизилқум-фарм (Навоий)
Насаф-фарм (Қашқадарё)
Қумқўрғон-1977 (Сурхондарё)
Арал (Қорақалпоғистон).

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 19:56, 01.03.2022.
Ўқилди: 1038 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.