Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

WBO, IBF, WBC, WBA Россияда ўтказиладиган жанг ва мусобақаларни тан олмаслигини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO), Халқаро бокс федерацияси (IBF), Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC), Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) Россиядаги жангларни тан олмаслигини маълум қилди.

«Бокс оламидаги тўртта ташкилот Украинадаги вазият бўйича ўз позициясини билдириш учун бирлашмоқда. Дунё ўт очишни тўхтатишни талаб қилар экан, ташкилотларимиз ҳам Россиядаги бокс бўйича чемпионатларни тан олмасликка қарор қилди.

Бундан ташқари, биз Россия ҳудудидаги жангларни вазиятга кейинги баҳо берилмагунча тан олмаймиз ва тасдиқламаймиз», — дейилади хабарда.

Баёнотни барча тўрт ташкилот президентлари Франциско Валкарсел (WBO), Дерил Пиплз (IBF), Маурисио Сулейман (WBC) ва Жилберто Мендоса (WBA) имзолаган.

Аввалроқ Украинадаги вазият фонида Россия ва Беларусь хоккей, баскетбол ҳамда гандбол бўйича халқаро мусобақалардан четлатилганди. Унгача эса ФИФА ва УЕФА Россия футбол терма жамоалари ҳамда клубларига халқаро мусобақаларда қатнашишни тақиқлаганди. Бундан ташқари, яна бир қатор халқаро спорт ташкилотлари россиялик спортчиларга санкциялар қўллади ва Россияда ўтиши керак бўлган мусобақаларни мамлакатдан олиб қўйди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:50, 01.03.2022.
Ўқилди: 1086 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик