Кириш Регистрация

"Реал" қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Ўткинчи ўйинда режалаштирилган уч очкони қўлга киритиш бу қадар қийин бўлишини кўпчилик кутмаган бўлса керак. Моуриньо ҳам Бензема, Ди Мария каби футболчиларни захирада қолдириб, ортиқча ҳаракатсиз очко қўлга киритишни ўйлаган бўлса эҳтимол. Роналду эса тушаверади. У рекорд қўйиши керак. 

"Реал"нинг тотал устунлигида бошланган ўйинда кутилмаганда меҳмонлар ҳисобни очдилар. Яна бир жиҳат шунда эдики, ушбу ўйинда "Реал" дарвозасига илк маротаба пенальти белгиланди. Рамоснинг қўлига тўп тегди, деб ҳисоблаган ҳакам нуқтани кўрсатди ва Куэвас адашмади - 0:1. 

"Реал" тезда ҳисобни тенглаштирган бўлса-да, кейинги голни уриш осон бўлмади. Иккинчи таймда Моуриньо асосий кучларни майдонга туширди ва бу ўз самарасини берди. Хавфли вазиятлар тез-тез юзага кела бошлади. Ниҳоят меҳмонларнинг қўпол хатосидан сўнг, тўпни эгаллаб олган Ди Мария ўнг қанотдан жарима майдонига узатди. Роналду тўпни боши билан дарвозага киритиб, лигадаги голлари сонини 41 тага етказиб олди. 

Уёғига хихонликлар ҳам қўлларини силташди. Канелья биринчи таймдаёқ кутилган қизил картчокасини олиб, чиқиб кетди. Бензема ўз ҳисобига одатий голлардан бирини ёзиб қўйди. Ўзил голли тўп узатиш амалга ошириб, бу борада яна Мессига етиб олди. "Реал" мавсумдаги ўзининг 107-голини киритди. Ва ҳоказо...   

РЕАЛ МАДРИД - СПОРТИНГ ХИХОН - 3:1 (1:1)

Голлар: Игуаин (37), Роналду (74), Бензема (82) - де лас Куэвас (30 пенальтидан)

РЕАЛ: Касильяс, Арбелоа, Пепе, Рамос, Марсело, Хедира, Шаҳин (Бензема, 46), Ўзил, Кальехон (Ди Мария, 46), Роналду, Игуаин (Гранеро, 75).

Спортинг Хихон: Хуан Пабло, Суарес, А. Ботиа, М. Гарсия, И. Эрнандес (Леон, 46), Р. Канелья, Лора, Гальвес, Трехо, де лас Куэвас (Колунга, 67), Сангой (Андре Каштру, 57).

Огоҳлантиришлар: Трехо (28), Рамос (30), Р. Канелья (33), Куэльяр (35), Пепе (57), А. Ботиа (61), Хуан Пабло (66), Гальвес (76).

Четлатиш: Р. Канелья (79).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:52, 15.04.2012.
Ўқилди: 7099 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.