Франциялик юлдуз ҳужумчи Килиан Мбаппе ҳамон «ПСЖ»ни тарк этиб, «Реал»га ўтишга қарор қилди.
Маrcа нашрининг ёзишича, Париж клубидан келган даҳшатли таклиф Мбаппенинг клуб билан шартнома имзоламаслик ва «Реал Мадрид»га ўтиш қарорига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган. Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» раҳбарлари 23 ёшли франциялик футболчига 50 миллион евро эвазига икки йиллик шартнома ва бунга қўшимча равишда 100 миллионлик бонус таклиф қилишган.
Мбаппенинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси шу мавсум охиригача амал қилади, шунинг учун Килиан «Реал»га текинга ўтиши мумкин.