Италиянинг "Милан" клуби бош мураббийи ўтган куни жамоа президенти Сильвио Берлускони билан суҳбатлашганини ва жамоанинг бу мавсум Скудеттони қўлга киритишига ишонаётганлигини таъкидлади.
"Мен ҳамон бу мавсумда Скудетто бизники бўлишига ишонаяпман. Менинг истеъфо беришим ҳақидаги миш-мишлар эса асоссиз. Ўтган куни клубимиз президенти билан суҳбатлашдим. У жуда босиқ эди. Берлускони "Милан"нинг чемпион бўлишига ишончи комил эканини таъкидлади.
Кеча эса Барбара Берлускони жамоамиз базасига ташрфи буюрди ва жамоа аъзолари билан бирга тушлик қилди. Бу эса клубдагилар билан раҳбарлар ўртасидаги муносабатларнинг жуда яхши эканлигини англатади.
Шунгингдек Адриано Галлиани ҳам базамизга ташриф буюрди ва футболчиларга далда берди. У бизга "Ювентус"дан атиги бир очко ортда қолаётганимизни ва ҳаммаси ўз қўлимизда эканлигини айтди"
Ҳали олдинда бир нечта тур бор. Шундай экан, уларнинг барчасида ғалаба қозонишга ва "Ювентус"дан ўзиб кетишимизга ишонса бўлади", - дейди "Милан" бош мураббийи клуб расмий сайтига берган интервьюсида.