«Лилль» ҳужумчиси Жонатан Дэвид Испания фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.
Канада терма жамоасининг 22 ёшли футболчисига асосий даъвогар аввалроқ «Арсенал» деб хабар қилинганди. Fichajes нашрининг хабарига кўра, Лондон клуби Испания футбол гигантлари «Барселона» ва «Реал Мадрид» клублари билан рақобатлашишига тўғри келади.
Жонатан Дэвид жорий мавсум «Лилль» сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди. Канада терма жамоаси таркибида ҳужумчи 27 учрашувда 20 та гол урган.