Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

"Эл-классико"гача интрига сақланиб қоладиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Испания грандларининг бу кечки учрашувлари "сценарий" жиҳатидан ўхшаш бўлди. 0 очкога эга бўлиши керак бўган жамоалар пенальтидан олдинга чиқишди ва грандларни камида 2 та гол уриб олдинга ўтиш "дуэли"га чорлашди.

34-турни бошлаб берган учрашувларнинг аввалгисида "Сантьяго Бернабеу"да масалани узил-кесил ҳал қилган гол Криштиану Роналду томонидан киритилган, Карим Бензема томонидан "назорат отуви" бўлган учинчи гол киритилган бўлса, Валенсиядаги "Эстадио Сьюдад де Валенсия" ўйингоҳида ҳам мезбонлардан Баркеро 23-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди – 1:0. Бу голга сабуб бўлувчи вазиятда жарима майдони ичида Серхио Бускетс ўзи томон учиб келаётган тўпндан қўли билан ҳимояланган эди.

Танаффусгача ҳисоб ўзгармади. У тугагач, фақат "Барселона" таркиби ўзгарди. Танаффусда Хави ўрнига Куэнка майдонга тушди. Айнан унинг Ботельо томонидан ўз жарима майдончаси ичида итариб йиқитилиши "Барселона"нинг иккинчи голига сабаб бўлди. 72-дақиқа ўтиб бораётган паллада белгиланган пенальтини Месси жуда аниқ бажариб Ла-лигадаги 41-голини ўз ҳисобига ёзиб қўйди ва Криштиану Роналдуга етиб олди.

Унгача эса Месси ўзининг учрашувдаги ҳисобни тенглаштириб бўлган эди. Бутун учрашув давомида "ўхшамай" турган "Барса"ча ўйин стили — бир тепар усулида рақиб жарима майдони яқинида бир-бирига тўп ошириш тўсатдан иш бериб қолди. Алексис Санчес томонилдан рақиб жарима майдони чизиғи яқинида зарбавий позицияга чиқарилган Месси кучли зарб билан чап "олтилик"ни нишонга олди – 1:1.

Қийин ўтган ҳар икки учрашув грандларнинг ғалабаси ("Барселона"ники қаторасига ўнинчиси) билан тугади. 4 очколик фарқ ҳам, интрига ҳам сақланиб қолди. Энди кейинги, 35-турда жамоалар "Камп Ноу"да саф тортишади. Ўйин 21 апрель куни Тошкенот вақти билан 23:00 да бошланади. Ўтказиб юбормаслингизга ишонамиз.

ИСПАНИЯ ЛА-ЛИГАСИ. 34-ТУР

ЛЕВАНТЕ – БАРСЕЛОНА 1:2 (1:0)
Голлар: Баркеро (23-пенальтидан) — Месси (64, 72-пенальтидан).
ЛЕВАНТЕ: Мунуа, П. Лопес, Бальестерос, Кабраль, Хуанфран Гарсия, Х. Торрес (Рубен Суарес, 89), Иборра, Баркеро (Хуанлу, 88), Вальдо, Ботельо (Гезаль, 80), Коне.
БАРСЕЛОНА: Вальдес, Адриано, Маскерано, Бускетс, Пуйоль, Алькантара, Хави (Куэнка, 46), Фабрегас, Санчес (Дани Алвес, 76), Месси, Педро (Иньеста, 54).
Огоҳлантиришлар: Бускетс (23), Алькантара (39), Ботельо (45), Адриано (45), Иборра (67), Кабраль (69), Вальдо (70), Хуанфран Гарсия (71).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:51, 15.04.2012.
Ўқилди: 8264 марта.
Фикрлар: 34 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.