Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган дастлабки ўйинда «ПСЖ» ўз уйида «Реал»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учта сабаб борки, улар «Сантьяго Бернабеу»да ҳам парижликлар фойдасига ишлаши мумкин.
Мбаппе ҳамон «ПСЖ» футболчиси
Килиан Мбаппе келаси мавсумда қайси жамоада ўйнашидан қатъи назар ҳозирда «Пари Сен-Жермен» аъзоси ҳисобланади ва у ўз клуби учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда. Айнан унинг маҳорати эвазига "ПСЖ" дастлабки ўйинда ғалаба қозонишди. 23 ёшли футболчи ҳозирда юқори формада экани инобатга олинса, айниқса, Месси ҳам жамоага мослашиб бораётганини ҳисобга олсак, Мбаппе Мадридда ҳам ўзини кўрсатиши мумкин.
Месси «Бернабеу»да ўйнашни яхши кўради
Майдонда Мбаппе, Неймар ва Месси каби футболчилар бор экан, «Реал Мадрид» ўз эътиборини фақат бир футболчига қаратиш билан чекланиб қола олмайди. Аргентиналик футболчи "эл-класико"лар тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У "Қироллик клуби"га қарши 46та ўйинда иштирок этиб, 26та гол урган. Бу голларнинг 15тасини у айнан «Бернабеу»да урган.
Тарих «ПСЖ» томонда
«Реал» ва «ПСЖ» клублари еврокубокларда ўзаро 3 марта тўқнаш келишган. Улардан 2тасида парижликлар, биттасида "қаймоқранглилар" устунликка эришишган. "Мадрид" сўнгги марта ЕЧЛ ғолиби бўлган мавсум-2017/2018нинг плей-офф босқичида "ПСЖ"ни умумий ҳисобда 5:2 ҳисобида мағлуб этганди.
Парижликлар УЕФА кубоги-1992/93нинг чорак финалида "Реал" билан тўқнаш келиб, дастлабки ўйинда 1:3 ҳисобидаги мағлубиятга қарамай, жавоб учрашувида 4:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Орадан бир йил ўтиб эса ушбу жамоалар УЕФА кубоги эгалари кубоги чорак финалида тўқнаш келишган. Дастлабки ўйинда францияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, Мадридда ўтказилган баҳсда Жорж Веа томонидан киритилган ягона тўп бу сафар ҳам "ПСЖ"га ғалаба келтирган.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва "ПСЖ" ўртасидаги жавоб баҳси 9 март куни бўлиб ўтади.