Бир вақтнинг ўзида иккита испан гиганти - «Барселона» ва «Реал Мадрид» «Раcинг»нинг ёш иқтидори Пабло Торрега даъвогарлик қилмоқда. 18 ёшли футболчининг ўйин услуби бироз Андрес Иньестани, шунингдек, Эден Азарни эслатади, бундан ташқари у ўз агенти орқали «Барселона» билан алоқаси бор. Унинг агенти Хавининг баъзи ишларида кўмаклашади, дея таъкидлайди Маrcа.
Аммо Торре ўзини Англия чемпионатида синаб кўрмоқчи, сабаби унга «Арсенал» ва «Вулверхеэмптон»дан ҳам қизиқиш бор. Шунингдек, Торрега Голландиянинг «Аякс» ва «Твенте» клублари ҳам таклиф билан чиқишмоқчи.