Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

"Юнайтед"да барчаси жойида

Баҳо:
+1 | -

Ўтган турда кутилмаганда “Утган”дан мағлубиятга учраб, интригани, шу билан бирга Балотеллини ҳам қайтарган Фергюсон шогирдлари бугун кўтаринки кайфиятда майдонга тушдилар ва жамоадан ҳаммаси жойида эканини исботладилар.

“МЮ”нинг катта ташаббуси остида бошланган ўйиннинг 7-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Эшли Янг чап қанотдан жарима майдонига кириб бориб, бир нечта ҳимоячини алдаб ўтди ва пенальти ишлади. Янгнинг ўта чиройли йиқилганига ҳакам эътибор қаратмади, ҳақиқатан ҳам, ҳимоячи билан контакт бўлганди. Руни пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

Асосан қанотларга эътибор қаратган мезбонлар ўйин темпини умуман туширмадилар ва бирминҳэмликларнинг кўз очишига йўл қўймадилар. Айниқса Валенсия ўйиннинг энг фаол ўйинчиларидан бири бўлди. Танаффусга яқин иккинчи гол ҳам киритилди. Эвранинг етказиб берган пасини Уэлбек дарвозага киритди.

Иккинчи бўлим ҳам бироз пастроқ темпда бўлса ҳам, мезбонлар ташаббуси остида ўтди. Жароҳатдан сўнг майдонга қайтган Клеверли ва Нанининг ҳам фаол ўйини илиқ таассурот қолдирди. Айнан Нани сўнгги дақиқада чиройли гол киритиб учрашувга нуқта қўйди. Унгача, Валенсия – Руни комбинацияси Уэйннинг мавсумдаги 24-голи билан якунланганди.

Шундай қилиб, “Юнайтед” таъқибчиси билан орадаги фарқни яна 5 тага етказиб олди. Эртага, турнинг яна бир ўйинида бўлиб ўтади, “Арсенал” ўз майдонида “Уиган”ни қабул қилади.  

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД – АСТОН ВИЛЛА – 4:0

Голлар: Руни (7, пенальтидан, 74), Уэлбек (43), Нани (90).

Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Рафаэл, Ж. Эванс, Рио Фердинанд, Эвра, Скоулз (Клеверли, 78), Кэррик, Эшли Янг (Нани, 61), Валенсия, Уэлбек, Руни (Бербатов, 75).

Астон Вилла: Гивен, Бейкер, Кларк (Хески, 64), Коллинз, Лихай, Гарднер, Бэннан, Хаттон, Айрленд (Каррутерс, 75), Агбонлахор, Вайманн (Нзогбия, 83).

Огоҳлантиришлар: Кэррик (9), Гарднер (38), Скоулз (49), Хаттон (51), Бэннан (90), Нани (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:10, 15.04.2012.
Ўқилди: 7340 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3835]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2945]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2029]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1900]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1885]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1645]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1595]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1540]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1525]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1368]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.