Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Серхио Рамос, Иско, Лингард ва Фати. Ушбу мавсум умидларни оқламаган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Ушбу мавсум ички чемпионатларда унчалик кўп майдонга тушмаган юлдуз футболчилар ҳақида ҳикоя қилишга қарор қилдик.

Александр Коларов (Сербия) – «Интер» сафида 38 дақиқа

Александр «Манчестер Сити» билан Англия ва «Интер» билан Италия чемпиони бўлган футболчи ҳисобланади. Коларов Роналду билан тенгдош, шунингдек у Ибрагимовичдан тўрт ёш кичик ва Златан билан бир шаҳарда ўйнайди, шунинг учун сербни ёши катта футболчи деб ҳисобламаймиз. Александрга имкон берилса, у ҳали ҳам ўз имкониятларидан максимал тарзда фойдаланиши мумкин эди. Конте учун чемпионлик мавсумида серб футболчиси вақти-вақти билан ўйнаган. Аммо бу мавсумда у деярли майдонда кўриниш бермаяпти. Коларов ҳозиргача бор-йўғи 39 дақиқа давомида ўйнаган. Симоне Индзаги тажрибали ҳимоячига умуман ишонмайди. Январь ойида Александр билан шартнома муддатидан олдин бекор қилиниши ҳақида миш-мишлар тарқалди, аммо бу ҳолат юз бермади.

Самуэль Умтити (Франция) – «Барселона» сафида 90 дақиқа

Умтити ЖЧ-2018да Франция терма жамоаси ҳимоясининг марказида Рафаэль Варан билан ажойиб жуфтллик ҳосил қилди, аммо ўшандан кейин Сэм бошқа юқори савияда ўйин кўрсатмади. Бу мавсумда у «Барса» таркибида битта ўйинда майдонга тушди. Айни пайтда француз бармоғи сингани учун касалхонада даволанмоқда. Йил бошида «Барселона» ҳимоячи билан шартномани 2026 йилгача узайтиргани барчани ажаблантирди. Аслида, бу жамоага янги келган Ферран Торресни маоши билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш учун қилинган ҳаракат эди.

Жо Гомес (Англия) – «Ливерпуль» сафида 105 дақиқа

Гомес Чемпионлар лигасининг 2019/20 йилги мавсумида «Ливерпуль»нинг асосий ҳимоячиси бўлган (Премьер-лигада 28 та ўйин, 2000 дақиқа ўйнаган), Англия терма жамоасида ҳам ўйнаган ва дунёдаги энг истиқболли марказий ҳимоячилардан бири ҳисобланар эди, аммо энди Жо клубда заҳира ўйинчисига айланиб қолди. У Матип ва ван Дейк, қолаверса янги келган Конатедан кейинги футболчи ҳисобланади. Футболчи бу ҳолатни шундай изоҳлайди: «Мен тиззам билан боғлиқ муаммолардан кейин аввалги даражамга қайтолмадим».

Росс Баркли (Англия) – «Челси» сафида 151 дақиқа

Ёдингиздами, шундай иқтидорли инглиз ярим ҳимоячиси бор эди? Росс «Эвертон»да ажойиб ўйнади (179 ўйинда 27+28) ва 2018 йилда у «Челси»га ўтди. Шундан кейин аста-секин заҳира футболчисига айланди. Баркли айни пайтда 28 ёшда ва қайсидир маънода «Челси» у ўйнаган энг охирги топ-клуб бўлиши мумкин. Чунки бошқа ҳеч бир етакчи жамоа у билан шартнома имзолашига ишониш қийин.

Сауль Ньигес (Испания) – «Челси» сафида 165 дақиқа

Саулнинг омадсиз мавсуми ёқимсиз сюрприз бўлди. Бу футболчининг  «Атлетико»даги ўйинларини томоша қилиш ёқимли эди. Ньигес «матрасчилар» сафида 340 та ўйин ўтказган, Чемпионлар лигаси ярим финалидаги «Бавария»га қарши ўйинда ғалаба голини киритган, Испания терма жамоасига чақирилган ва бир вақтлар унинг трансфер нархи 100 миллион еврогача кўтарилган. Ўтган ёзда у «Челси»га кўчиб ўтди. Лондонда асосан кубок ўйинларида майдонга тушмоқда. Премьер-лигада испанияликнинг омади келмади.

Жесси Лингард (Англия) – «Манчестер Юнайтед» сафида 174 дақиқа

Лингард бир неча бор АПЛ даражасида ўзининг қандай футболчи эканлигини намойиш этган. Мисол учун, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Жесси ижара асосида «Вест Хэм»да жуда ёрқин ўйин кўрсатди —16 учрашувда у 9 та гол ва 5 та голли узатма. «Болғачилар» вингерга тўлиқ шартнома таклиф қилишди, бироқ Лингард «Манчестер Юнайтед» захира ўриндиғини танлади. Аммо манкунианликлар сафида унинг омади келмаяпти. Жорий мавсум Жесси бир марта бошланғич ва 11та ўйинда захирадан ўйинга қўшилди. Шунчалик кам ўйин амалиётига эга бўлса ҳам, у иккита гол уришга муваффақ бўлди ва улардан бири «Манчестер Юнайтед»га ғалаба келтирган.

Ансу Фати (Испания) – «Барселона» сафида 214 дақиқа

Ўта иқтидорли йигит мавсум бошланишидан олдин «биринчи ўнликдан» жой олди, шунингдек, уни Мессининг вориси эканлиги таъкидланди. Фати ҳақиқатан ҳам жуда зўр футболчи: у Ла Лигада 214 дақиқада 4 та гол уришга муваффақ бўлди, фақат бир қатор жароҳатлар Ансуга сўнгги бир ярим йил ичида футбол ўйнашига тўсқинлик қилди. Фати ҳозирда ҳам сон жароҳатини тузатиш билан оввора.

Серхио Рамос (Испания) - ПСЖ сафида 239 дақиқа

«Реал Мадрид» етакчи ва сардори бўлган Рамос Переснинг шартларига рози бўлмади, аммо «ПСЖ» Серхионинг шартларини қондиришга муваффақ бўлди. Аммо футболчининг Париждаги ишлари яхши эмас. Клуб спорт директори Леонардонинг сўзларидан кейин бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ:

«Биз у билан шартнома имзоладик ва у ўша пайтда яхши жисмоний ҳолатда эди. Афсуски, биз тасаввур қилган нарса амалга ошмади. Ўйнамагани учун Рамоснинг жамоа етакчисига айланиши қийин. Хулоса чиқаришдан олдин кутамиз, мавсум ҳали тугамаган. Лекин мен хатога йўл қўйганимда жавобгарликни олишдан қўрқмайман».

Рамоснинг дебюти ноябрь ойининг охиригача кутилганди, кейин у декабрь ва январь ойларида яна бир нечта ўйинларда қатнашди, бироқ бир ойдан ортиқ вақтдан кейин яна жароҳат олди.

Иско (Испания) – 258 дақиқа «Реал» сафида

Франциско Аларко ёки оддийгина Иско 9 йилдан бери «Реал Мадрид»да ўйнамоқда ва клуб сафида 350 та ўйин, ҳамда 100 дан ортиқ самарали ҳаракатни амалга оширган, аммо ҳозир Исконинг Мадриддаги ишлари аввалги каби эмас. У клуб сафида вақти-вақти билан ўйнайди ва биз аниқ айтишимиз мумкинки, у ёзда «Реал»дан кетади.

Гарет Бэйл (Уэльс) – 267 дақиқа «Реал» сафида

Ўтган мавсумда Бэйл ижара асосида қайтган «Тоттенхэм» либосида 16 та гол уриб, футбол ўйнашни эсдан чиқармаганини эслатиб қўйди. Испания чемпионатининг дастлабки уч турида Карло Анчелотти Гаретни асосий таркибда майдонга туширди, уэльслик футболчи ҳаттоки «Леванте» дарвозасига гол ҳам урди, аммо кейин жароҳат олиб, тўрт ойга сафдан чиқди. Аммо ҳозир у соғлом, лекин мураббий унга ишонч билдирмаяпти.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Манба: Soccer.ru
Киритилди: 11:17, 04.03.2022.
Ўқилди: 2142 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.