Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Англия кубоги: "Челси" "тақа"ни "қоқиб" ташлади

Баҳо:
+4 | -

“Уэмбли” стадионида Англия кубогининг иккинчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Лондон дербисида йирик ғалаба қозонган “Челси” финалга йўл олди ва у ерда, аниқроғи, шу ерда “Ливерпуль”га қарши майдонга тушадилар.

Умуман олганда ўйин характер жиҳатидан йирик ҳисобга тортадиган бўлмади. Тенгма тенг курашлар остида бошланган ва давом этган биринчи таймнинг охирида Дидье Дрогба ярим вазиятни ўз услубида голга айлантира олди. Унинг яқин бурчакка берган кучли зарбасини “Челси”нинг собиқ посбони Кудичини қайтара олмади. Ўйиннинг бурилиш нуқтаси сифатида ушбу вазиятни айтиш тўғри бўлмайди. Мата ҳисобига ёзилган иккинчи гол кўп масалада ўйинга таъсир кўрсатди. Гап шундаки, Матанинг зарбасидан сўнг, “Тоттенҳэм” дарвозаси олдидан тўполон бошланиб кетди ва аслида тўп дарвозага кирдими, ёки йўқми, ҳатто видеотакрорларда ҳам аниқлаш қийин бўлди. Узоқ иккиланишлардан сўнг Аткинсон голни ҳисобга олди.

Уёғига, Тоттенҳэм” тезда ҳисобни қисқартирган бўлса-да, айтарли қаршилик қила олмади. “Челси” ветеранлари гол уриш мазасиними, ўша дориломон замонларними, эслаб қолдилар ва бирин кетин гол ура бошладилар. Бу ансамблга Хуан Мата ҳам жуда ярашиб турганини таъкидлаш жоиз. Шундай қилиб, “Барселона” га қарши катта ярим финал олдидан кичик ярим финалда йирик ғалаба қозонган Ди Маттео шогирдлари финал масаласини ҳал қилдилар.  

ТОТТЕНҲЭМ – ЧЕЛСИ – 1:5 (0:1)

Голлар: Бэйл (56) - Дрогба (43), Мата (50),  Рамирес (77), Лэмпард (81), Малуда (90).

Тоттенҳэм: Кудичини, Галлас, Уокер, Кинг, Ассу-Экотто, ван дер Варт (Дефо, 75), Бэйл, Леннон, Паркер (Сандро Раньери, 90), Модрич, Адебайор.

Челси: Чех, Босингва, Давид Луиз (Кэйхилл, 59), Терри, Э.Коул, Рамирес (Малуда, 83), Лэмпард, Оби Микел, Мата, Калу, Дрогба (Торрес, 85).

Огоҳлантиришлар: Дрогба (16), Галлас (80), Адебайор (90), Оби Микел (90), Паркер (90).

15апрель. “Уэмбли” стадиони.

Ҳакам: Мартин Аткинсон 

Киритилди: 00:03, 16.04.2012.
Ўқилди: 8872 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.