«Милан» ярим ҳимоячиси Франк Кессье «Эвертон»нинг таклифини рад этди.
25 ёшли ярим ҳимоячи шу ёзда «Милан»ни эркин агент сифатида тарк этиш ниятида. «Барселона» узоқ муддатли шартнома ва мавсумига 6,5 миллион евро маош таклиф қилган ва футболчи учун асосий фаворит ҳисобланади.
Sport нашри хабарига кўра, «Эвертон» ҳам Кессьега ўз таклифини жўнатган, бироқ футболчи келишув шартларини етарлича ишонарли эмас деб ҳисоблаб, уни рад этган.
Жорий мавсумда Франк Кессье «Милан» сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт унинг нархини 48 миллион еврога баҳоламоқда.