Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

«Пахтакор» Доҳада дастлабки машғулотини ўтказди

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" клуби кеча Доҳа вақти билан соат 18:30да жамоа биринчи машғулотни ўтказди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

"Ал Араби" клуби томонидан жамоа учун ажратилган майдонда Деян Журжевич бошчилигидаги футболчилар қизғин машқларни олиб боришди. Дастлаб жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Андрей Шипилов машғулот ўтказиб, ўйинчиларнинг қизиб олишига имконият яратган бўлса, кейинчалик Журжевич қўл остида турли тактик ва техник машқларни бажарган футболчилар якунда икки жамоага бўлинган ҳолда футбол ўйнашди.

Дарвозабонлар мураббийи Анвар Рашидов ҳам шогирдларини анча тер тўкишга мажбур қилди. Тиззасидан олган жароҳати сабабли Фарҳод Тожиев машғулотни барвақт якунлади. У Ўзбекистон Кубогида "Южанин"га қарши сафардаги ўйинда жароҳат олганди.

Жамоанинг Доҳадаги биринчи куни шу тариқа якунланди. Бугун эса матбуот анжумани, менежерлар митинги ҳамда ўйиндан аввалги расмий машғулот бўлиб ўтади.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 09:32, 16.04.2012.
Ўқилди: 5577 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.