"Барселона"нинг марокашлик вингери Абде Эззалзули ёзда ижарага бериб юборилиши мумкин.
Mundo Deportivo нашрининг маълумотига кўра, клубнинг ўзи Абдени сақлаб қолмоқчи, аммо якуний қарор мавсум охирида қабул қилинади.
Қайд этилишича, унга Испаниянинг бир қатор жамоалари қизиқиш билдиришмоқда. Эззалзулининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилда якунига етади.