Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

«Пул ҳаётимда муҳим аҳамият касб этмайди» — ўз фаолиятига бурилиш ясаган Виллиан ўйлари

Баҳо:
+ | -

«Коринтианс» вингери Виллиан яқинда FourFourTwo нашрига интервью берди. Бразилиялик футболчи ўз ватанига қайтиши ва «Арсенал»даги фаолияти ҳақида гапириб берди. Қуйида ушбу интервью таржимасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Бундай узоқ танаффусдан кейин Бразилия футболига қайтиш қандай содир бўлди?

- Тўғрисини айтсам, бу ерда ҳамон мослашиш жараёнидаман. Ўн тўрт йил бу ерда бўлмадим. Кўп вақтимни хорижда ўтказдим, шунинг учун маҳаллий футболга интеграциялашувим учун бироз вақт керак бўлди.

Мен учун энг муҳим нарса - оилавий лаҳзаларни кўпроқ ҳис қилиш. Оиланг билан турли савдо марказларига бориб, кафеларга кириб, шаҳарни айланиш шунчаки инсонга ҳузур бағишлайди. Мен Harrods (Лондондаги энг машҳур савдо маркази. У дунёдаги энг катта ва энг замонавий савдо марказларидан бири ҳисобланади) рўпарасида жойлашган Nightsbridgeда яшардим, у ерда кўплаб бар ва ресторанлар бор. Баъзан уйдан чиқиб, бир финжон кофе ичиш учун «Coffee Concentro»га йўлни кесиб ўтардим. Бизда шундай оилавий дамлар бўлган, у ерда кўпроқ айланишимиз мумкин эди. Бироқ Бразилияда буни амалга ошириш анча қийинроқ.

- Бразилиядаги вазият 2007 йилда мамлакатни тарк этганингиздагидан бошқачами?

- Кўп нарса ўзгарди, ҳа. Мисол тариқасида «Коринтианс»ни оладиган бўлсак, биринчи ташрифим чоғида икки хил жойда машғулот ўтказардик. Улардан бирида кийиниш хонаси контейнерда жойлашган эди ва сиз бир хил ерда душ қабул қилиш ва кийинишга мажбур эдингиз.

Энди эса ундай эмас – «Коринтианс» Европа стандартларига мос ажойиб машғулот мажмуасини қурган.

«Коринтианс» ҳар доим катта клуб бўлиб келган, лекин ўтмишда уларда айнан инфратузилма - замонавий стадион ва унга мос қулай шароит етишмасди.

«Арсенал»нинг яна бир собиқ футболчиси, «Коринтианс» бош мураббийи Силвиньо қўл остидаги муҳит сизга қанчалик ёқади?

- Ҳаммаси жуда яхши. У Бразилия мураббийлар штабининг бир қисми бўлган, шунинг учун биз аввалдан бир биримизни яхши таниймиз. Кийиниш хонасида ажойиб муҳит бор, ҳамма бир-бири билан яхши муносабатда. Ҳеч кимда ортиқча кибр ва такаббурлик йўқ.

- Давид Луис ҳам бир неча ой олдин «Фламенго» сафига келиб қўшилган эди. Энди у сизга рақиб бўлади. Буни қандай қабул қиласиз?

- Икаламиз бир-биримизни саккиз ёшлигимиздан бери жуда яхши биламиз ва футбол мактабида бирга ўйнаганмиз. У ердан мен «Коринтианс»га ўтдим, у эса «Сан-Паулу»га йўл олди. Биз Европада бир неча бор бир-биримизга қарши ўйнаганмиз. Бразилия, «Челси» ва «Арсенал»да шунча йил бирга вақт ўтказганимизни ҳисобга олсак, бу биз учун янгилик эмас. Унга «Фламенго»да энг яхши тилакларимни тилайман.

- Ёзда Европада қолишингиз ҳам мумкин эди, лекин уйга қайтишни танладингиз. Нега бундай бўлди?

«Коринтианс» билан музокара олиб бораётганимда «Лион»дан таклиф олгандим. «Милан» ҳам менга қизиқиб кўрди ва агентим мени «Рома»га олиб кетмоқчи бўлган Жозе Моуриньо билан гаплашди. У менинг ажойиб дўстим, лекин «Коринтианс» билан ишлар тезроқ кетаётган эди ва барчаси деярли ҳал эди. Мен Бразилияга қайтишни яхши вариант деб ўйладим, ҳозир эса бунинг ўз вақти. Қолаверса, менга «Коринтианс»га қайтишимни сўраб кўплаб мурожаатлар тушди – у ердаги одамлар мени кутишаётган эди, мухлисларим мени кўришдан хурсанд бўлишларини билар эдим.

Бу терма жамоага қайтиш учун ҳам қулай имкониятдир. Шунинг учун мен рафиқам ва қизларим билан бу борада яхшилаб гаплашдим, уларнинг барчаси кўчиб ўтишимга рози бўлишди, ушбу омиллар ҳам қарор чиқаришимга катта ёрдам берган.

- Қатардаги бўлажак жаҳон чемпионатида ўзингизни тасаввур қила оласизми?

- Келгуси жаҳон чемпионатида ўйнаш менинг жиддий мақсадларимдан бири ва бунга эриша олишимга ишонаман. Албатта, ҳаммаси чемпионатда қандай иштирок этишимга боғлиқ бўлади. Агар барчаси мен кутгандек яхши кетадиган бўлса, терма жамоага қайтиш имкониятим ортади, албатта. Мен бу йўлда чалғимайман, бу менинг орзуим ва бундай турнирда яна ўз ватаним шаънини ҳимоя қилиш мен учун шараф бўлар эди.

- «Арсенал»даги вақтингизни бутун профессионал фаолиятингиздаги энг ёмони деб атагансиз. У ерда сиз айтган айнан нима хато кетган?

- Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлмади. Нега бу иш бермагани ҳақида батафсил маълумот беришни хоҳламайман, лекин, афсуски, шундай. Мен у ерда бахтли эмасдим, сен хурсанд бўлмаган пайтинг жойнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ, қанча ҳаракат қилсанг ҳам одамлар сендан кутган нарсага эриша олмайсан.

Бизда ажойиб лойиҳа бор эди ва биз катта натижалар амалга ошишига ишонардик. Афсуски, бундай бўлмади ва мен кетишга, ўзим учун энг яхши клубда ўйнашга қарор қилдим.

- «Коринтианс»даги таассуротлар...?

- Бошида жуда ҳаяжонлангандим - янги клуб, янги жамоадошлар, ҳаммаси менга нотаниш бўлган муҳит. Янги клубга келгач, барчага нималарга қодирлигингни кўрсатиб қўйишингга тўғри келади. Жумладан, мен ҳам бу ерга ўзимнинг энг яхши футболимни намойиш этиш истаги билан келдим. Аммо вақт ўтиши билан ҳаммаси биз режалаштиргандек кетмаётганини англадим. Мен Лондонда хурсанд эмасдим. Кайфият футболчи ҳаётидаги муҳим омиллардан биттаси. Иштиёқингиз паст бўлса, афсуски, яхши натижаларни кўрсата олмайсиз. Ҳамма нарса хато бўлиб чиқаверади.

- Нега «Арсенал» билан шартномани бекор қилиб, текинга кетишга қарор қилдингиз?

- Ҳаётда шундай пайтлар бўладики, пул деярли ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Сизни бахтли қила оладиган жиҳатларга эътибор қаратишингиз керак. Ишлаганда ўзингиз завқланадиган жойни топишингиз зарур. Менда бундай туйғулар йўқ эди. Пул ҳаётимда муҳим аҳамият касб этмайди, бундан устун сабаблар кўп.

Микел Артета билан бирга ишлаш қандай кечди?

- Албатта, яхшигина тажриба бўлди. У ҳали катта тажриба орттирганича йўқ, ҳали ёш ва буни тушунса бўлади. Шунга қарамай, унинг ғоялари ажойиб ва Пеп Гвардиоланинг услубини тарғиб этмоқда. Вақт ўтиши билан у ажойиб мураббийга айланади деб ўйлайман.

- «Арсенал»да «Челси»га қарши ўйнаш имкониятига эга бўлмадингиз. Бу ҳақида аввал ўйлаган эдингизми?

- (Кулади) Тўғри - собиқ жамоамга қарши ўйнаш насиб этмади! Афсуски, жисмоний ҳолатим бунга тўсқинлик қилди. «Стэмфорд Бриж»да ўйинни захира ўриндиғидан туриб кузатдим.

Менинг иккинчи уйимга айланган аренадан туриб ушбу баҳсни кузатиш анча оғир эди. «Челси» билан боғлиқ тарихнинг бир лаҳзасини ҳам унутмайман. «Арсенал»га ўтиш менга осон бўлмади. Агар мен «Челси»га қарши ўйнай олмаган эканман, демак, бу нарса бўлиши керак экан ва буни табиий қабул қилишга мажбурман.

- Давид Луис мураббийлик фаолиятини давом эттириб, келажакда ҳам футболда қолишни истаётганини аллақачон айтган. Бу йўлда топ клублардан таклиф тушишига ва рақобатбардош лигага йўл олишга тайёрмисиз?

- (Табассум билан) Йўқ, бу мен учун эмас. Менинг нафақага чиққач, қиладиган бошқа режаларим ҳам бор. Давид Луис мураббийлик фаолиятини бошлайдиган бўлса, мен унга иқтидорли ўйинчиларни топиб, жамоасига юборишга ҳаракат қиламан.

Юсуфбек Сайдалиев таржимаси

Киритилди: 06:03, 05.03.2022.
Ўқилди: 1871 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.