"Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Рубен Невеш ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, португалиялик ярим ҳимоячи учун "Челси" ва "Манчестер Юнайтед"дан ташқари "Барселона" ҳам курашга қўшилган. Каталонияликлар 2022 йилнинг ёзида Невеш учун расмий таклиф билан чиқиши мумкин.
АПЛнинг жорий мавсумида 24 ёшли португал 24 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва голли узатма амалга оширди.