"Арсенал" устози Микель Артета АПЛда Украинанинг қўллаб-қувватланаётганига муносабат билдирди. Ундан бу ҳақида сўралганида, мутахассис шундай дейди:
"Биласизми, мен инсонлар тинчликда яшаши кераклигини англатувчи ҳар қандай фикр ва хатти-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайман. Бу ҳаракатдан кўзланган асосий мақсад ҳам шу, аслида. Инсонлар у ёқда ўз тинчлиги учун курашмоқда ва бу тўғри иш. Шу сабабдан бу ишни ёқлайман".
"Арсенал" эртага сафарда "Уотфорд" меҳмони бўлади.