Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон - Машъал
22/04 20:15 Бухоро - Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

АГМК "Металлург"га қарши ўйинни бошқарган ҳакамни танқид қилди

Баҳо:
+ | -

Кеча Суперлиганинг биринчи тур доирасида "Металлург" ҳамда АГМК жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқарган Фирдавс Норсафаровнинг ҳаракатларидан меҳмонлар қониқиш ҳосил қилмаганини очиқ баён қилишди.

"Фирдавс Норсафаров негадир ўйин давомида икки хил стандартлар бўйича қарор чиқарди. АГМК фойдасига, "Металлург" зарарига бўлган вазиятларни юмшоқлик билан, имтиёзлар тақдим этгандек туюлди. Аксинча, АГМК зарарига, "Металлург" фойдасига эса қаттиққўл ҳакам режимида, ҳаммасини тўғри қилаётгандек юқори ишонч билан қарорлар чиқарди.

Аслида эса учрашувда мезбон жамоа вакиллари ўта қўпол ҳаракатда бўлишгани, кескин чоралар бизнинг футболчиларга нисбатан ишлатилгани кўплаб саволларни юзага келтирмоқда.

Суперлига ва Ўзбекистон кубоги доирасида ўтган мавсумдаги охирги ўйинлари, дарвозамизга белгиланган пенальтилар ва янги мавсум ҳам ўтган йилги финишдагидек бошлангани умуман тушунарсиз ҳолат. Ҳакамлар қоидани охирги ўйинларда АГМК зарарига тўғрилаб, рақиб фойдасига ишлатиш тажрибасини кенг қўллашмоқда.

Факт шуки, охирги 3 ўйинда жамоамиз дарвозасига 4та пенальти ва жамоамиз футболчиларига 3та қизил карточка кўрсатилди.

Ўйлаймизки, шикоятни тегишли ташкилот вакиллари кўриб, ўрганиб, таҳлил қилиб, кейин оқилона қарор чиқаришади. Умид қиламизки, келгусида ҳакамлар АГМК ўйинларида икки хил стандартдаги қарорларни мавжуд стандартлар асосида барчага тенг ҳолатда қўллашади" - дейилади АГМКнинг расмий баёнотида.

Киритилди: 13:44, 05.03.2022.
Ўқилди: 1318 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик