"Арсенал" менежери Микель Артета жамоага ҳужумчи зарурлигини таъкидлади. У шундай дейди:
"Айни дамда биз жамоа сифатини ошириш борасида ишлашимиз керак. Бизга эндиликда рақиб дарвозасини ишғол қилишда барқарор бўлган футболчи керак. Шубҳасизки, ёзда бу масала жамоанинг устувор вазифасига айланади".
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" 28-тур доирасида эртага, 6 март куни "Уотфорд" майдонига сафар қилади.