Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Анвар Бердиев: "Футбол эмоцияларга бой ўйин. Яратиб берилаётган шароитлар учун хомийларимизга миннатдорчилик билдирамиз"

Баҳо:
+ | -

Про-лиганинг 1-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Турон" (1:2) учрашувидан сўнг "Турон" бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Авваламбор, барча футбол мухлисларини янги мавсум билан табриклайман. Бугун жуда қийин учрашув ўтказдик. Биз "Шўртан"га қарши баҳс осон кечмаслигини билардик ва шунга мос тарзда тайёргарлик кўрдик. Ҳаммаси биз ўйлагандек якун топди, ғалабага эришдик. Эндиликда бу ўйин тарихда қолади. Олдимизда бутун бошли мавсум кутиб турибди, тез фурсатларда навбатдаги ўйин тайёргарлигини бошлашимиз лозим.

- Марлен Чобановнинг ҳаракатини қандай баҳолайсиз?

- Футбол бу - эмоцияларга бой ўйин. Вазиятни такроран кўриб чиқиб таҳлил қиламиз. Марлен Чобанов жамоамизга янги мавсум олдидан келиб қўшилди. Олдинда ҳали бу футболчининг жамоамизга ёрдами тегишига ишонамиз. Албатта, у билан тушунтириш олиб борамиз. Ҳимоячи вазиятларда совуққонлик билан ҳаракат қилишни ҳам билиши керак. Айтиб ўтганимдек, футбол эмоцияларга бой ўйин. Айрим вазиятларда футболчи ўзини бошқара олмай қолади.

- Ҳисобда ортда бораётган "Турон" ўйин якунида ғалабага эришди. Бунга "Шўртан"нинг бўшашгани сабаб бўлди деб ўйлайсизми?

- Йўқ, "Шўртан" бугун жуда яхши ўйин кўрсатди. Ғузорликларни учрашув давомида бўшашди деб айта олмайман. Мен ҳар доим жамоамиз футболчиларига таъкидлаб келаман, ўйин ҳакам ҳуштаги чалингунига қадар давом этади. Вазият қандай бўлишидан қатъий назар, охиригача ўйнаш керак. Ҳар бир вазиятни эътибордан четда қолдирмай ҳаракат қилган жамоа ғалаба қозонади.

- Жамоанинг ҳозирги таркиби Про-лигада қандай натижа учун кураша олади деб ўйлайсиз?

- Аввало, бизга яратиб берилаётган шароитлар учун клубимиз хомийларига миннатдорчилик билдираман. Хомийларимиз биз истаган футболчиларни жамоага жалб этишди, айрим футболчиларни таркибда сақлаб қолишди. "Турон"да футбол ўйнаш учун барча шароитлар яратилган. Олдимизга янги мавсумда Про-лигада чемпионликни қўлга киритган холда жамоани Суперлигага қайтариш вазифаси қўйилган. Биз барчамиз ушбу мақсадни амалга ошириш учун астойдил ҳаракат қилишга тайёрмиз.

Манба: "Турон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 19:01, 05.03.2022.
Ўқилди: 854 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.