"Байер" ҳужумчиси Мусса Диаби фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
Хабарларга кўра, "Реал Мадрид" франциялик футболчини ёзда сотиб олиши мумкин бўлган ҳужумчилар қаторига киритган. Леверкузенликлар Диаби учун камида 90-100 миллион евро исташмоқда.
Аввалроқ 22 ёшли форвард учун "Ньюкасл" 60 миллион евро тўлашга тайёрлиги маълум бўлганди.