Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Пьер Лешантр: «Бизга фақат уч очко зарур»

Баҳо:
+ | -

Сўнгра мезбонлар устози Пьер Лешантр ва ярим ҳимоячи Абдуллоҳ Марафий анжуманда қатнашишди.
 
П.Лешантр: — Биз Чемпионлар лигасида иштирокимизни давом эттиришни истасак, зафар қучишимиз шарт. Акс ҳолда, тўртинчи турдан кейин мусобақа билан хайрлашишимиз аниқ бўлади. Мен шуни айтишим мумкинки, эртанги учрашувда шогирдларим бор кучларини майдонда ғалаба қозонишга беришади.
 
— Жамоадаги ҳолат қандай?
— Барча футболчилар ўйиннинг қанчалик аҳамиятли эканлигини тушуниб туришибди. Рақиб дарвозасини ишғол қилишимиз зарурлигини биламиз ва шогирдларим ҳар қандай қийинчиликка тайёр ҳолатдалар. Ҳужумкор ўйин кўрсатишга уринамиз. Рақибни ҳимояда хато қилишга йўл қўйиш учун шундай ўйнашимиз лозим. Балки, уч ҳимоячи ёрдамига таянган ҳолда тактик услубда майдонга тушишимиз ҳам мумкин. Шунда ҳужумни ҳам қанотларда, ҳам марказдан бирдек қўллашга имкониятимиз бўлади. Аввалги ўйинларда қилган хатоларимиз учун жазоландик. Энди бундан жабр кўришни истамаймиз.
 
— “Пахтакор”нинг қайси тарафлари кучли?
— “Пахтакор” жисмоний жиҳатдан жуда кучли жамоа. Шунингдек, кўп ўйинчиларнинг техникаси юқори даражада. Шунга қарамай, уларни хато қилишга мажбур этишга уринамиз. Бизда бундан бошқа йўл йўқ.
 
А.Марафий: — Биз ўйинда жанговар руҳ билан ҳаракат қиламиз. Чунки уч очко олиш жуда ҳам муҳим вазифа саналади. Гуруҳ баҳсларидан аввал нимчорак финалга чиқиш ҳақида мақсад қилгандик. Бу йўлда охиригача курашамиз. Оламда бажариб бўлмайдиган вазифанинг ўзи йўқ. Яқинлашаётган беллашувда ғалаба ҳақида шундай деган бўлардим. Ўзимиздаги имкониятни берган ҳолда бунга эришишимиз мумкин. Мураббийлар бизни руҳий тарафдан яхши тайёрлашмоқда. Насиб қилса, бу жамоага кўмак беради. Мухлислардан эса жамоамизни яхши равишда қўллаб-қувватлашни сўраб қолардим. Бизга кўшимча ёрдам жудаям зарур.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 22:11, 16.04.2012.
Ўқилди: 5743 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.