«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛ доирасида «Уотфорд» (3:2) жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ғалаба жуда ёқимли: АПЛда бундай ҳолатда бўлиш қанчалик қийинлигини жуда яхши биламиз. Биз бунга лойиқмиз ва жамоа сифатида узоқ йўлни босиб ўтдик.
Ҳужумда ажойиб вазиятларни яратдик, аммо ўйинни ташкил қилишимиздан мамнун бўлмадим. Биз устунлик қилмадик ва ўзимиз хоҳлагандек ўйнамадик. "Уотфорд" яхши ўйнади, лекин кўп нарса бизга боғлиқ эди: биз яхшироқ ўйнашимиз керак эди ва бизда яхшиланиш учун имконият бор эди.
Ўйинчиларим ҳар куни машғулот ўтказишга ва ривожланишга тайёр эканликларини кўриб турибман. Лекин ўзимизга нисбатан ҳалол бўлишимиз керак – бугун ҳимоявий чизиғимиз етарлича яхши эмасди.
Кучли тўртлик учун пойга? Биз унда қатнашяпмиз ва ўйиндан ўйинга ўтяпмиз. Ҳар бир ўйин жуда муҳим ва бизни кейинги ҳафтада учта катта жанг кутиб турибди" - деди Артети Sky Sports билан суҳбатда.