Бугун “Насаф” марказий стадионидаги матбуот анжуманлари залида эртага бўлиб ўтадиган ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги 4-турдан жой олган “Насаф” -“Ар-Райян” учрашуви олдидан жамоа бош мураббийлари ва жамоанинг етакчи ўйинчилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Диего Агирре ва Абдулло Афифалар иштирок этишди.
Матбуот анжуманида “Ар-Райян” жамоаси бош мураббийи қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
- Эртага бўладиган ўйин биз учун осон бўлмаслиги сезиб турибман. Биз аввалги турда ғалабага эришган бўлсакда, "Насаф" жамоаси бу турда фақат ғалаба учун майдонга тушади. Кўриниб турибдики, икки жамоага ҳам орқага йўл йўқ. “Ал-Жазира” гуруҳ масаласини ҳал қилиб қўйди, энди иккинчи йўлланма учун кураш олиб борамиз. Уччала жамоа имкониятлар ҳам тенг деб уйлайман. Эртага бизга Юнус ёрдам бера олмайди. “Насаф” жуда яхши жамоа ва буни Қатардаги ўйин билан ҳам боғлаш мумкин, ўша куни бизга жуда қийин бўлган эди. Яна қайтариб ўтаман, эртага ҳеч кимга орқага йўл йўқ.
- Қаршидаги бўлиши кутилаётган кўп сонли мухлислар олдида ўйнаш “Райян”га қийинчилик туғдирадими?
- Бундай шароитларда ўйнаш ёқимли ва мен ҳам тўла стадионда футбол томоша қилишни ҳуш кўраман. Бу “Насаф”га қўл келиши мумкин, бизга ҳам зарар бўлмайди зеро бизда тажрибали футболчилар талайгина.
- Бизнинг юрт сизда қандай таасурот қолдирди, жамоа кайфияти қалай?
- Умуман бу юрт инсонлари анча меҳмондуст эканликларига яна бир бора амин бўлдим. Умуман олганда биз инсонмиз, инсонлар учун эса бу ёқимли, жамоада кайфият ҳам аъло даражада.
- “Насаф”нинг легионерлари сизда қандай таассурот қолдирди?
- Умуман улар менга ёқишди. Мен футбол деганда жамоани тушунаман. Шу боис айнан бировни ажратиб кўрсата олмайман.
Абдулло Афифа: “Бизни қийин ўйин кутиб турибди, жамоа анча кучли бунга ўтган ўйинда амин бўлган эдик. Жамоадошларимнинг кайфиятлари ҳам анча яхши. Шаҳрингиз ҳам анча гўзал экан, одамлари жуда ёқди.