Туркиянинг "Галатасарой" клуби чап қанот вингери Арда Туранда жиддий жисмоний муаммолар мавжуд.
Футболчи шу сабабли Европа лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Барселона"га қарши ўйинда майдонга тушмайди.
Шунингдек, Mundo Deportivo нашрининг маълумотига кўра, туркиялик 35 ёшли футболчи жисмоний ҳолатидаги жиддий муаммолар туфайли фаолиятини якунлашни ўрганиб чиқмоқда.