Кириш Регистрация
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи 0-2 Пахтакор
01/07 21:00 Франция 1-0 Бельгия
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

"Челси" иккинчи ярим финал жуфтлигининг фаворитига айланди

Баҳо:
+-3 | -

Мессининг биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг иккинчиси бошланаётган бир паллада майдон марказида адашиши "Барселона"га қимматга тушиши мумкин.

Айнан шу хатодан сўнг тўп чап қанoтдан қарши ҳужумга отланган Рамиресга оширилди у эса "Барса" жарима майдони ичида кўндаланг узатма билан дастлабки 45 дақиқа ичида ўйинни бироз совутиш учун майдонга 7 марта юмалаган, бироқ пировардида отдек эканлиги маълум бўлган Дрогбани тўп билан таъминлади. Дрогба эса бунақа голларни қандай қилиб уришни билади.

Тахмин қилинганидек, итальян мутахассис Роберто ди Маттео шогирдлари иккинчи бўлимни зич ҳимоя ва қарши ҳужум учун фурсат пойлаб ўтказишди. Тўп билан муомала қилиш 79% га 21%. Бурчак тўплари, дарвоза соҳасига аниқ зарбалар бериш бўйича ҳам "Барселона" катта кўрсаткич билан олдинга ўтиб кетгани билан, бу устунлик ҳисобда акс этмади.

"Челси" чиройли ҳимояланди, "Барселона"га мутлақо имконият бермади, дейиш нотўғрироқ бўларди. "Барселона"да гол киритиш учун имкониятлар ҳаддан ташқари кўп бўлди. Ё ҳужумчиларнинг ноаниқ зарбаси ёки Питер Чехнинг ажойиб "сейв"лари, боз устига, "Стемфорд Бриж" дарвозаларининг тўсинию-устуни "Барселона"нинг гол киритишига монелиқ қилди.

Лондоннинг намчил ҳавоси, стадиондаги муҳит "Челси"га ёрдам берган бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам, "Челси" "Стэмфорд Бриж"да ҳақли ғалаба эришди. Германиялик ҳакам Феликс Брих эса ўйинни бирорта жузий хатоларсиз бажаргани таҳсинга лойиқ.

Энди келаётган сешанбада эни 90 метрли "Ноу Камп" чимида ҳам "Челси"нинг бу ҳимояланиш услуби иш бериш-бермаслигини томоша қиламиз.

ЕВРОПА ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ – 2011/12.
Ярим финал. Дастлабки учрашув

ЧЕЛСИ (Англия) – БАРСЕЛОНА (Испания) 1:0 (1:0)
Гол:  Дрогба (45).
Челси: Чех, Иванович, Кэйҳилл, Терри, Э.Коул, Лэмпард, Оби Микел, Мейрелеш, Мата (Калу, 74), Рамирес (Босингва, 88), Дрогба.
Барселона: Вальдес, Дани Алвес, Маскерано, Пуйоль, Адриано, Бускетс, Хави (Куэнка, 87), Иньеста, Санчес (Педро, 66), Фабрегас (Алькантара, 78), Месси.
Огоҳлантиришлар: Рамирес (69), Педро (71), Бускетс (76), Дрогба (86).
Бош ҳакам: Феликс Брих (Германия)
18 апрель, «Стэмфорд Бриж». 37.000 томошабин

ЧЕЛСИ             1:0              БАРСЕЛОНА

4

Зарбалар

24

3

Дарвоза соҳаси аниқ зарбалар

6

21%

Тўп билан эгалик қилиш

79%

1

Бурчак тўплари

8

5

Оффсайдлар

2

12

Қоида бузишлар

9

2

Сариқ карточка

2

Манба: www.stadion.uz.

  • "Барселона" ЕЧЛда сўнгги бор 2011 йил 16 февралда мағлубият аламини тортиб кўрган эди. Ўша ўйин ҳам Лондонда, фақат "Эмирейтс" стадионида ўтган эди. "Арсенал"-"Барселона" 2:1.
  • Месси "Челси"га қарши бугунгиси билан еттинчи ўйинда тўлиқ ўйнаганига қарамасдан, ҳали "кўклар" дарвозасини ишғол эта олгани йўқ.
Киритилди: 01:37, 19.04.2012.
Ўқилди: 9441 марта.
Фикрлар: 102 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.