Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Дидье Дрогба: "Энди сафарда ҳам гол уришимиз керак"

Баҳо:
+ | -

"Челси"нинг ивуарлик ҳужумчиси Дидье Дрогба  "Барселона"га қарши ўтган дастлабки ярим финал ўйини натижасидан қониққанини айтиб ўтди.

"Биз ўтган уч йил ичида кўп нарсаларни ўргандик, шу сабали ўз дарвозамизни дахлсиз сақлаб қолишни уддаладик. Бу "Челси" учун ажойиб натижа, энди сафарда ҳам гол уришга ҳаракат қилмоғимиз лозим.

Бу чемпионлар Лигасидаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкинми? Мендан бу ҳақда тез-тез сўраб туришади, лекин айтишим мумкинки бундай савиядаги ўйинларда иштирок этиш менга ҳузур бағишлайди. Ҳозирча биз учун жавоб учрашувини ўз фойдамизга ҳал қилиш муҳимроқ", — дея Дрогба сўзларини келтирмоқда BBC.

Манба: sports.ru
Киритилди: 02:43, 19.04.2012.
Ўқилди: 6342 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.