"Барселона" ва Испания терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Давид Вилья каталон клуби ҳақида фикр билдирди.
"Барселона" Хави билан яхши ўйин намойиш қилишига шубҳа қилмайман ва буни биз охирги ўйинларда кўришимиз мумкин. Хави ҳар доим кўп нарсадан хабардор бўлган. У бор эътиборини ўйинга қаратади ва майдонда ҳамма нарсани кўра олади.
Узоқ танаффусдан сўнг "Камп Ноу"га қайтдим ("Галатасарой"га қарши ўйинни томоша қилиш учун), аммо бу сафар мухлис сифатида ва жуда кўп ажойиб хотиралар қолди", - деди Вилья.