Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль” сафида Премер-лигадаги ўйинларда “гол+пас” тизими бўйича 158 очко тўплади.
Мисрлик футболчи 115 та гол урди ва 43 та голли узатмани амалга оширди. Фақатгина Стивен Жеррард "қизиллар" сафида Салоҳдан кўпроқ голда қатнашган - 212 (120 гол ва 92 голли узатма).
Муҳаммад Салоҳ бу борада "Ливерпуль" афсонаси Робби Фаулер билан тенглашиб олди.













