Кириш Регистрация

«Спорт» телеканали 5-турнинг 2та ўйинини трансляция қилади

Баҳо:
+ | -

Олий ва Ёшлар лигаларида 5-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум бўлди.

Олий лигада тур ўйинлари 21 апрель куни Самарқанд ва Бекобод шаҳарларида старт олади. Шанба кунига 3та ўйин тайин қилинган. Якшанба куни яна шунча ўйин мухлислар эътиборига ҳавола қилинади.

«Насаф» ва «Нефтчи» клублари ўртасидаги 3-тур ўйини фарғоналикларнинг ОФК Кубогидаги иштироки сабаб номаълум муддатга қолдирилганди. Энди бу ҳол «Нефтчи» ва «Пахтакор» ўйинида ҳам такрорланади.

Ўзбекистон телевидениесининг «Спорт» канали 5-турнинг 2та ўйинини трансляция қилишни режалаштирган. 22 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтадиган «Бунёдкор» ва «Локомотив» клублари иштирокидаги пойтахт дербиси тўғридан-тўғри олиб кўрсатилса, шу куни Қаршида бўлиб ўтадиган «Насаф» ва «Андижон» клублари ўйини 22:00да ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади.  
 
ОЛИЙ ЛИГА. 5-ТУР ЎЙИНЛАРИ
(Изоҳ: қавс ичида ёшлар биринчилиги ўйинлари бошланиш вақт кўрсатилган. Улар асосий ўйиндан бир кун аввал ўтказилади)

21 апрель (20 апрель)
Металлург – Навбаҳор - 17:00 (16:30)   
Бухоро – Шўртан - 17:30 (17:30)   
Динамо – Машъал - 17:00 (17:00)   

22 апрель (21 апрель)     
Бунёдкор – Локомотив - 18:00 (17:00) -  SPORT TV (жонли эфир)
Олмалиқ – Қизилқум - 17:00 (16:00)
Насаф – Андижон - 18:30 (17:00) - SPORT TV (22:00да ёзиб олинган ҳолда)

Нефтчи – Пахтакор. Ўйин «Нефтчи»нинг 24 апрель ОФК Кубоги доирасидаги ўйини сабаб номаълум муддатга қолдирилган.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 20:52, 19.04.2012.
Ўқилди: 6896 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5183]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4869]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4379]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4220]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4128]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3335]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3185]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2981]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2614]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2516]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик