Кириш Регистрация
19/12 01:30 Вильярреал 1-1 Райо Вальекано
19/12 01:30 Эспаньол 1-1 Валенсия
21/12 00:45 Верона - Милан
21/12 01:00 Жирона - Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе - Мальорка
21/12 19:00 Торино - Болонья
21/12 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич - Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм - Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао

"Челси"нинг эҳтимолий янги эгаси ҳақида нималар маълум? Муҳаммад ал-Херейжий ўзи ким?

Баҳо:
+ | -

24 февраль куни Россия Украина тупроғига "харбий операция" бошлаш баҳонаси билан бостириб кирган эди. Шундан сўнг, кўп нарса ўзгарди. Ғарбий давлатлар Россия, хусусан, русларнинг катта олигархлари учун кескин чекловлар ўрнатди. Ушбу санкциялар рўйхатига киртилган номлар ичида "Челси" клуби эгаси Роман Аркадьевич Абрамович ҳам бўлган. Кўпчилик у инсонни Россия президенти Владимир Путин билан боғлиқлиги ҳақида гапиради. Айнан шу фактор ҳам унинг санкцияга тушиш жараёнини тезлаштирган бўлса, ажаб эмас. Унинг "касри"га эса "Челси" ва унда ишловчи инсонлар қолди. Айни пайтда клуб сотувга қўйилган. Аммо уни сотиш, ҳукумат томонидан тўхтатилган. Қуйида "Челси"ни олиш учун фаворит сифатида қаралаётган "Saudi Media Group" ҳамда унинг раҳбари ҳақида гап боради.

Ташкилот раҳбари Муҳаммад ал-Херейжий Лондон жамоасини сотиб олиш учун асосий даъвогар сифатида бўй кўрсатди. Айни пайтгача берилган хабарларда "Saudi Media" компанияси "Челси" учун 2,7 миллиард фунт (3,5 миллиард доллар) таклиф этган. Юқорида номи келтирилган ташкилотнинг бошида турувчи корпорация – "Engineer Holding Group" раиси, айнан Муҳаммад ал-Херейжийдир. Ушбу корпорацияга Муҳаммаднинг отаси Абдуллоҳ ал-Херейжий томонидан асос солинган. Муҳаммад яқин ўтмишда Бирлашган Қиролликда жойлашган "Cass Business School" таълим даргоҳида ўқиган. У ердаги таълимдан кейин, ёш араб "Deutsche Bank"да уч йил давомида фаолият юритади. Ал-Херейжий "Челси"нинг ашаддий мухлиси ва жамоа ўйинларини қолдирмасдан кўриб борадиган инсон. У ўтган ноябрда Челси" ҳамда "МЮ" ўртасида кечган баҳс давомида (1-1) стадионда бўлган. Ўша учрашув, шунингдек, Роман Абрамовичнинг ўз жамоасини сўнгги бор стадиондан туриб кўриши эди.
Муҳаммад ал-Херейжий "Ал-Ҳилол"га ҳам мухлислик қилади. Ушбу жамоа ўтган ойда "Челси" билан тўқнаш келган эди.

Муҳаммад ал-Херейжийнинг бойлиги ҳақида

"Saudi Media Group"нинг умумий қиймати ҳақида аниқ маълумот айтиш қийин. Аммо ушбу ташкилот Яқин Шарқ медиа оламида етакчилик қилади. Компания реклама, меҳмонхона, банк сектори ҳамда спорт соҳаларида ҳам ўз улушларига эга.
Айрим ишончли манбаларда ушбу ташкилот бўйлаб йилига 770 миллион фунт-стерлингдан 1 миллиардгача маблағ айланиши айтилади. Бу эса консорциумни дунёдаги энг йирик хусусий ташкилотлардан бири эканини англатади.

Муҳаммад ал-Херейжийнинг Саудия Арабистони ҳукуматига алоқаси борми?

Қироллик оиласига мансуб бўлган ҳамда "Saudi Telecom Company"га эгалик қилувчи Муҳаммад Бин Холид ал Сауд, ал-Херейжийга "Челси"ни олиб беришда ёрдам бермоқчи. Қолаверса, мамлакатнинг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмоннинг ал-Херейжий билан бирга тушган расмлари ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Бу шуни англатадики, хабарлар уни тўғридан-тўғри Саудия ҳукумати билан алоқаси йўқлигини таъкидласада, аслида, "саҳна ортида" кучли боғлиқликлар мавжуд бўлиши мумкин. Биз "Ньюкасл"ни сотиб олганларнинг ҳам Арабистон ҳукуматига алоқаси йўқлиги борасида ўқиган эдик. Амалда эса ҳодисалар занжири ушбу хабарларни тескарисига ифода этмоқда.

Шундай қилиб, "Челси"нинг араблар томонидан сотиб олиниши, нафақат АПЛда, балки жаҳонда ҳам яна бир "ўта бой" клуб пайдо бўлишини таъминлаши мумкин.

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 16:15, 15.03.2022.
Ўқилди: 4507 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.