Кириш Регистрация

Левандовски "Бавария" раҳбариятидан норози бўлмоқда

Баҳо:
+ | -

"Бавария" ҳалигача ҳужумчи Роберт Левандовски билан шартномани 2023 йилнинг ёзига қадар узайтириш бўйича музокараларга киришгани йўқ. Мюнхен клуби музокараларни бошламайотгани полякни безовта қилмоқда, деб хабар беради Sport1.

"Бавария" бу масалани "керакли вақтда" муҳокама қилмоқчи. Шу билан бирга, Германия чемпиони Левандовскини йўқотишни истамаяпти, шу боис шартнома бўйича музокаралар яқин ҳафталарда бошланиши керак.

Амалдаги шартномага кўра, 33 ёшли Левандовски "Бавария"да солиқларсиз 23 миллиондан 25 миллион еврогача олади. "Бавария" футболчининг маошини сезиларли даражада ошира олмайди, чунки улар жамоада маошнинг юқори чегарасини белгилаб қўйган. Энг юқори маош йилига 25 миллион евродан ошмаслиги керак.

2021/22 йилги мавсумда Левандовски "Бавария" сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 43 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 20:20, 15.03.2022.
Ўқилди: 2112 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [9039]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5966]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4498]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [3627]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3476]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2498]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2413]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2399]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2390]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1937]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик