"Барселона"нинг етакчи футболчиларидан бири саналувчи Хави Каталония клубини 2003 йилдан 2008 йилгача бошқарган нидерландиялик мутахассис Франк Райкард билан муносабатлари ҳавас қилгудек бўлмаганини очиқлади.
"Райкард менга ишонмас эди. У жамоамизнинг ўйини ўта яхши жисмоний ҳолатга асосланишини истар ва айнан шу ҳолатда Европанинг кучли клублари даражасида ўйин кўрсатиш мумкин деб ҳисобларди. Райкард мафкурасига кўра, мен каби бўйи 170 смдан калта бўлган футболчилардан наф йўқ эди. Ўшга вақтлар ҳақиқатан ҳам ўзимни жуда кераксиз ҳис қилганман", — деган Хави французларнинг L'Equipe нашрига.