Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

«Насаф» - «Андижон»: Ўзаро учрашувлар

Баҳо:
+ | -

Бу йилги мавсумда нурсиз ўйинлари билан кўпчиликни ажаблантирган меҳмонлар ўз майдонидаги сўнгги ўйинда ўз мухлисларини дилларини хира қилишди.
 
Чемпионатни юқори кайфиятда давом эттираётган  “аждарлар” ҳам “Андижон”га қарши учрашув олдидан Осиё чемпионлар лигасининг 4-турида ўз мухлислари қаршисида “Ар-Райан” жамоасига мағлуб бўлишди. Шундай экан, бу ўйин кўпчиликни диққат эътиборида бўлиши тайин.
 
Агар ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинларига назар ташлайдиган бўлсак, устунлик қаршиликлар тарафида эканлигига гувоҳ бўламиз. Шу пайтгача олий лига баҳсларида ушбу жамоалар 28 маротаба ўзаро куч синашган. Ушбу баҳсларнинг 5 тасида андижонликлар уч очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйишган бўлса, 16 тасида «аждарлар»нинг қўллари баланд келган. 7 беллашувда эса томонлар муроса кўчасини танлашган.
 
Ушбу жамоаларнинг Қаршида ўтказган 14 учрашувида 12 бор “аждарлар” ғалаба нашидасини сўришган бўлса, бир бор меҳмонлар ғалаба билан ортга қайтишган. Яна бир бор эса жамоалар муроса кўчасини танлашган.
 
Андижонда кечган баҳслар статистикасига қарайдиган бўлсак, 14 учрашувнинг тўрт баҳсида “бургутлар” ғалаба қозонишган, ҳудди шунча беллашувда “аждарлар” меҳмондан ғалаба билан қайтишган бўлса, яна олти ўйинда жамоалар дуранг қайд этишган. Тўплар нисбати 75-39 қаршиликлар фойдасига. 1998 йили Андижонда «Насаф» ўз тарихидаги энг йирик мағлубият (0:6) ни қабул қилиб олган бўлса, 2004 йили энди «насаф»чилар ўз майдонларида водийлик футболчиларни аяб ўтиришмаган - 8:1.
 
Ўзаро ўйинлар статистикаси
 
1997 йил
1-давра: «Андижон» - «Насаф» - 0:0
2-давра: «Насаф» - «Андижон» - 3:0
 
1998 йил.
1-давра: «Насаф» - «Андижон» - 4:1
2-давра: «Андижон» - «Насаф» - 6:0
 
 1999 йил.
1-давра: «Андижон» - «Насаф» - 0:1
2-давра: «Насаф» - «Андижон» - 1:2
 
2000 йил.
1-давра: «Андижон» - «Насаф» - 1:1
2-давра: «Насаф» - «Андижон» - 5:2
 
2001 йил.
1-давра: «Насаф» - «Андижон» - 2:1
2-давра: «Андижон» - «Насаф» - 4:4
 
2002 йил.
1-давра: «Андижон» - «Насаф» - 1:0
2-давра: «Насаф» - «Андижон» - 2:0
 
2003 йил.
1-давра: «Андижон» - «Насаф»1:1
2-давра: «Насаф» - «Андижон» - 4:2
 
2004 йил.
1-давра: «Андижон» - «Насаф» - 1:2
2-давра: «Насаф» - «Андижон» - 8:1
 
2006 йил.
1-давра: «Насаф» - «Андижон» - 3:2
2-давра: «Андижон» - «Насаф» - 0:1
 
2007 йил.
1-давра: «Насаф» - «Андижон» - 4:4
2-давра: «Андижон» - «Насаф» - 1:1
 
2008 йил.
1-давра: «Насаф» - «Андижон» - 2:0
2-давра: «Андижон» - «Насаф» - 3:1
 
2009 йил.
1-давра: «Насаф» - «Андижон» - 4:2
2-давра: «Андижон»- «Насаф» - 2:2
 
 2010 йил
1-давра: «Насаф» - «Андижон» - 3:1
2-давра: «Андижон» – «Насаф» -1:0
 
2011 йил
 “Насаф” – “Андижон” - 2:0
 «Андижон» – «Насаф» - 0:4
 
ОЛИЙ ЛИГА, 5-ТУР
21 апрель, шанба
«НАСАФ» (Қарши) – «АНДИЖОН» (Андижон)
Бош ҳакам: Р.Бобомуродов (Навоий).
Ён қанот ҳакамлари: Ҳ.Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), А.Миронов (Тошкент).
Захира ҳаками: З.Қодиров (Навоий).
Назоратчи ҳакам: С.Эрматов (Тошкент).

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 07:19, 21.04.2012.
Ўқилди: 6215 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.