Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Ренан Лоди ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйинида “Манчестер Юнайтед”ни мағлуб этганидан сўнг (1:0) ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
“Бу биз учун ўзгача кеча бўлди. Мен жуда хурсандман. Диего Симеонега раҳмат айтишим керак. Бу осон эмас, лекин мен ўйинимни янада кучайтиришга ҳаракат қиламан", - дейди Лоди.
Эслатиб ўтамиз, айнан бразилиялик ҳимоячи ушбу учрашувдаги ғалаба голининг муаллифига айланганди. Бу гол 23 ёшли Лоди учун ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги биринчи гол бўлди.
Шунингдек, футболчи ғалабада бутун жамоанинг ҳиссаси катта эканлигини ҳам таъкидлади.