Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Хави: "Галатасарой"га қарши ўйин биз учун худди финалдек"

Баҳо:
+ | -

«Барселона» устози Хави Европа лигаси доирасида «Галатасарой» жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бу биз учун худди финалдек. Муваффақиятсиз ўйнасак - турнирни тарк этамиз.

Биринчи ўйиндагидан кўра кучлироқ ўйнашимиз керак. Ўтган ҳафтадаги баҳснинг биринчи ярмида кўрсатган ўйинимиз менга ёқмади. Бир ҳафта ўтгач, биз яхшироқ кўриндик, аммо бир неча бор омадсиз ҳаракат қилдик. «Осасуна»га қарши кўсатган ўйинимизни намойиш этишимиз керак.

Эртага ғалаба қозонишимиз керак. Бу финал. Биз еврокубокларда кураша олишимизни исботлашимиз керак. Ҳозир «Наполи»га қарши ўйиндагидек ҳолатдамиз.

Ўйлайманки, ўйин дастлабки учрашувдек бўлади. Бўшлиқларни яратишга ҳаракат қилишимиз керак. Биз кўпроқ имкониятлар яратиб, яхшироқ ҳужум қилишга ҳаракат қиламиз. Биз хатоларга йўл қўйдик ва улар жуда яхши ҳимояланишди. Пенья ажойиб ўйнади. Бу финал ва биз ўйинга шу муносабат билан яқинлашяпмиз. Биз олдинга боришни хоҳлаймиз.

Мақсадимиз келаси мавсум Чемпионлар лигасига чиқиш эканлигини кўп марта айтганман. Европа лигасида ғалаба қозониш - вариантлардан бири. Футболчилар жуда ҳаяжонда, улар Европадаги энг нуфузли турнир бўлмаса ҳам, ўзларини жанг қилишга қодир эканликларини кўрсатмоқчи”, - деди «Барселона» устози.

Киритилди: 22:10, 16.03.2022.
Ўқилди: 1328 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3313]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2172]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1880]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1867]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1688]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1685]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1580]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1524]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1413]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик