Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Тухель уни "Челси" афсонаси дея атади

Баҳо:
+ | -

"Челси" бош мураббийи Томас Тухель Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинида "Лилль"ни мағлуб этганидан кейин (2:1) ғалаба голига муаллифлик қилган Сесар Аспиликуэтанинг ўйинини қайд этди.

"У буюк шахс ва жамоа етакчисининг мукаммал намунасидир", - деб Тухель сўзларини келтирмоқда "Челси" расмий сайти. “У бизни шароитда бўлиб турганимиз қатъи назар, ўз вазифасини бажаради. Сардорми ёки ўринбосарми фарқи йўқ, у ўз ишини қилади.

У қанот ҳимоячиси позициясида ўйнаши керак, бу Сесарнинг учун энг яхшиси бўлмаслиги мумкин, лекин у майдонга чиқиб, "Челси" сардори бўлиш нималарни англатишини кўрсатиб берди. У аллақачон клуб афсонаси ва у жамоага керак. 

Ҳар бир инсондан ишга тўғри муносабатда бўлишини, жамоавий меҳнатсеварлик ва кучли руҳни кутамиз. Бизда буларнинг барчаси бор ва Аспи бу борада беқиёс ҳисса қўшмоқда”.

Биринчи ўйинда “кўклар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва шу боис “Челси” чорак финалга йўл олди. Уларнинг рақиб 18 март куни бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимидан сўнг маълум бўлади.

Киритилди: 12:26, 17.03.2022.
Ўқилди: 1920 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.