Франциялик собиқ футболчи Николя Анелька икки юлдуз — Лионель Месси ва Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Улар 15 йилда эришган ютуқларидан қониқиш ҳосил қилган бўлсалар керак. Роналдудан кўра мени кўпроқ Месси ҳайрон қолдирди. Лео Франция чемпионатида майдон бўйлаб шунчаки пиёда юрса керак, Роналду эса АПЛда қийналса керак деб ўйлагандим. Чунки премьер-лига мураккаб чемпионат.
Футболда бунчалик узоқ вақт ҳукмронлик қиладиган ўйинчилар бўлишига ишонмайман. Улар 15 йил давомида бошқалардан олдинда бўлишди. Ҳозир уларнинг ўйинида пасайиш рўй бераётгани нормал ҳолат.
Узоқ вақт давомида ўйнашни истаган ҳар қандай футболчи билан бундай ҳолат рўй беради. Улар бироз ақлли бўлган ҳолда ўзларига: «Осонроқ синовни қабул қилганим яхшироқ», дейишлари керак эди.
Фаолиятининг чўққисида футболни тугатиш учун тўғри қарор қабул қилиш керак. 32-34 ёшда футболни тамомлайдиган ўйинчилар бор. Танқидларга учрамасдан аввал чўққида якунлаш керак. Мен 36 ёшимда футболни тугатдим, аммо 32 ёшимда Хитойга жўнаб кетдим», – деди «Челси» клуби собиқ ўйинчиси.